1

“Жияним ўғри! Худди онаси каби!”

СУҒДИЁНА 23.11.2016, 10:44
Теглар: Она, Ота-она, Оила, Бола
“Жияним ўғри! Худди онаси каби!”

— Оилада икки фарзандмиз, турмушга чиқиб, оилали бўлганимдан кейин, акам рафиқаси билан ажрашиб кетди. Ўрталаридаги фарзандни эса ота-онамиз катта қилишаяпти. Ҳозир жияним кап-катта йигит бўлиб қолган, бу йил 6-синфни тугатади. Лекин бебошлигини сира қўймаяпти. Охирги пайтларда онам уйдан пул, майда-чуйдалар йўқолаётганидан шикоят қилиб юрганди, ҳатто, кимлардан шубҳа қилаётганлигини  айтиб, уларнинг ортидан текшириб ҳам кўрди. Бироқ кутилмаганда ўша ўғри – жияним бўлиб чиқди. Унга яхши ҳам гапириб кўрдик, уришиб ҳам кўрдик, қани энди фойдаси бўлса, уринишларимиз бесамар кетаяпти. Мактаб руҳшуноси билан ҳам гаплашдик, боланинг ўзи билан суҳбатлашиб, нимага бундай қилишини сўрасак, “Пулни кўрсам ўзимни тўхтатиб туролмайман, беихтиёр шундай қиламан” деяпти. Мухтожликдан қилади деса, йўқ, егани олдида, емагани ортида. Отам катта корхонанинг директори. Яқинда уйга отамнинг ишхонасидан меҳмонлар келишганди, жияним уларнинг чўнтагидаги пулларини ҳам олиб қўйибди. Бу воқеадан кейин отам янаям асабийлашиб, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Очиғи, келинойимнинг ҳам қўли эгрилиги бор эди. Онам насл сурган бўлса керак, деяпти. Айтингчи, уни тўғри йўлга солишнинг иложиси борми? Нима қилсак, бу қилиғини ташлайди?

Азиза, 32 ёш, Бухоро вилояти.

Қайнонажон: — Биз бобо ва бувилар набираларимизни эркалатишда озгина тантилик қилиб қўямиз гоҳида. Ахир нима қилайлик, данагидан ҳам мағзи ширин-да. Бироқ бизнинг меҳримиз набиралар тарбиясига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Қизим, онангизга айтар икки оғиз сўзим бор: келинингиз қанчалик ёмон бўлмасин, улар кимнинг айби билан ажрашишган бўлмасин, зинҳор болага ота-онасини ёмонламанг. Эҳтимолки, мана шундай гап-сўзлар уни нобоп ишларга ундаётгандир. Яна ўсмир ёшдаги бола яқинлари у билан фахрланишини истайди. Балки, ота-онаси ажрашган дея унга ачинмаслик, кўп ҳам папаламаслик керакдир? Бундай ҳатти-харакатлар ўсмирларнинг   аламзадалигини оширади. Сиздан сўрамоқчи бўлганим унинг дўстлари, оғайниларини танийсизми? Баъзида тенгдошлари билан дўстлаша олмаган болалар уларнинг эътиборини “сотиб” олишга ҳаракат қиладилар. Сизнинг набирангиз билан шундай бўлмадимикан?

Меҳнат инсонни тарбиялайди, дейди доно халқимиз. Маслаҳатим, жиянингизни меҳнат қилишга ўргатинг. Бир дақиқа ҳам бўш қўймай, ўзи яхши кўрган ишлар билан машғул қилиб қўйинг. Ва ота-онаси билан муносабатларини тиклашга кўмаклашинг. Чунки дунёдаги хеч бир инсон ота-онанинг ўрнини боса олмайди.

Шахноза Халилова, руҳшунос: — Бу муаммо насл суриши фанда ҳам исботланмаган, мен ҳам бу фикрига қўшилмайман. Ишончим комилки, муаммонинг асл сабаби ота-онага, тўғрироғи меҳр ва эътибор етишмаслигига боғлиқ. Анча фурсат бой берилган бўса-да, ҳали ҳам кеч эмас, болани отаси ёки онасига топшириб, улар билан муносабатларини ўнглашга ҳаракат қилиш лозим. Улар ким бўлишидан қатъи назар, фарзанд ҳаётида ўз ўринлари бор. Бола ота-онасига кераклигини ҳис этиши шарт. ҳозир уни урушиб, урганингиз, тарбиялашга ҳаракат қилганингиз билан наф бермаслиги мумкин. Муаммонинг туб замирида ётган сабаблари билан ишлашга ҳаракат қилинг. Ўзингиз қийналсангиз, малакали мутахассис топиб, эринмасдан ойлаб, керак бўлса йиллаб ишланг. Нима бўлганда ҳам беэътибор бўлманг. 

Саодат Очилова ёзиб олди.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Бухорода онадан 3 нафар фарзанди учун алимент пули ундирилди

12.12.2019, 16:14

Аксарият ҳолларда фарзандлар таъминоти учун оталардан алимент ундирилади. Шундан фарқли ўлароқ бу ижро ишида алимент онадан ундирилди.Ф.Я. Бухоро шаҳрида туғилган И.Ж. билан турмуш қуриб, 3...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1