1

“Меҳр” гуманитар операцияси орқали жами 531киши уруш ўчоқларидан Ўзбекистонга қайтарилди

ДУНЁ 14.05.2024, 11:24
“Меҳр” гуманитар операцияси орқали жами 531киши уруш ўчоқларидан Ўзбекистонга қайтарилди

Маълумки, “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) халқаро ҳамжамиятнинг сайи-ҳаракатлари натижасида 2019 йилда мағлубиятга учради. Давлатлар томонидан беқарорлик давом этаётган Сурия шимоли-шарқидаги ҳудудларидан ўз фуқароларини олиб чиқиб кетиш бошланди.

Бу жараён ижтимоий, ҳуқуқий жиҳатдан ўта мураккаб жараён ҳисобланади. Бу жараёнда икки муаммо мавжуд эди. Аввало ҳукумат жамиятга ушбу жараённи амалга оширишга лояллигини шакллантириш, жамият аъзоларига ана шу операцияни муҳимлигини асослаб бериш зарур эди. Иккинчиси турли ташкиотлар ва давлат раҳбарлари даражасида келишиб фуқароларни ўзга ҳудудлардан хавфсиз қайтаришни амалга ошириш ҳисобланади.

Минтақа давлатлари ўзига хос гуманитар тадбирлар орқали уни амалга оширдилар. Жумладан, Ўзбекистон 5 босқичдан иборат “Меҳр”,  Қозоғистон “Жусан” гуманитар операцияларини амалга оширди. Натижада Ўзбекистон жами 531кишини, Қозоғистон 562 кишини, Тожикистон 84 болани Ватанига қайтарди.

Ушбу жараён бевосита давлат раҳабрларининг ташаббуслари ва махсус кучларнинг жиддий сайи ҳаракати натижасида амалга оиширилди. Масалан, “Меҳр” гуманитар операцияси Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган бўлса, Қозоғистонда давлат раҳбари ва масъул ташкилотлар томонидан 2018 йилда 4 йиллик режа ишлаб чиқилди.  

Ундан ташқари қайтарилганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш, соддароқ қилиб ёндашадиган бўлсак яна жамиятни тўла қонли аъзоси қилиб шакллантириш ҳам осон эмас. Минтақа давлатлари тажрибаларидан шу нарса аён бўладики, бу жараён уч босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқич ижтимоий мослашув босқичи  бу босқичда репатриантлар махсус реабилитация масканларига жойлаштирилади. Соғлиқлари тикланади.

Иккинчи босқич реабилитация ва дастлабки ижтимоийлашув босқичи. Бунда болаларни тарбияси ва таълими муаммолари ҳал қилинади.Катталарни иш билан таъминлаш муаммолари ҳал қилинади.

Учинчи босқич репатриантларнинг жамиятга реинтеграция босқичи. Бунда уларнинг дунёқараши ўзгартирилиб жамиятни тўлақонли аъзоси мақомига олиб чиқилади. Қайд этиш керакки, бу босқичлар бири иккинчисини тўлдиради.

Минтақа давлатларининг репатриантларни реабилитация ва реинтеграция қилиш сиёсати ва амалий фаолияти халқаро ташкилотлар томонидан юқори баҳоланиб ўзига хос модел эканлиги қайд этилди. Жумладан, 2020-йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасида Марказий Осиё давлатларининг бу борадаги тажрибасини кўриб чиқиш бўйича параллел тадбир ўтказилди. БМТнинг юқори даражадаги вакиллари ундан бошқа давлатлар учун намуна сифатида фойдаланишни тавсия қилишди. Ёки БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 2021 йил июлдаги 47-сессиясида Ўзбекистоннинг ўз фуқароларини қуролли можаролар ҳудудидан қайтариш дастури ва бу соҳадаги ижобий ишларифуқаролари ҳозиргача Сурия, Ироқ сингари ҳудудларда қочқин мақомида бўлган бошқа давлатлар учун ҳам намуна сифатида хизмат қилиши мумкинлиги эътироф этилган эди.

Юқорида таҳлил қилганимиздек минтақада Яқин Шарқдан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш жараёни бошланганига ҳам беш йилдан ортиқ вақт ўтмоқда. Бу борада тажриба алмашиш билан бирга мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш, фаолиятни мувофиқлаштириб бориш ҳам муҳим ҳисобланади. Бунинг учун  минтақада масалани назарий-амалий жиҳатларини экспертлар томонидан чуқур муҳокама қилиш, тажриба алмашиш мақсадида ўзига хос платформа шакллантирилиши муҳим эди. Ўзбекистон президенти ташаббуси  билан ташкил этилган реинтеграция ва реабилитация бўйича Марказий Осиё минтақавий кенгашининг биринчи йиғилиши 14 майда Тошкентда ташкиллаштирилмоқда.Ўзбекистон президентининг юқоридаги ташаббуси минтақада адашганларни жамиятга қайтариш борасида янги ёндашувларни шаклланиши учун бу жабҳадаги Марказий Осиё моделининг такомиллашуви учун муҳим аҳамият касб этади. Ундан ташқари Марказий Осиёда шаклланаётган янги минтақавий институт ушбу жабҳада кўптомонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ушбу кенгашдаминтақанинг етук экспертлари иштирок этиб миллий ёндашувлар асосида минтақавий ёндашувни шаклланишига замин яратадилар. Ушбу платформа ҳам истиқболда минтақани бирлаштиришга хизмат қиладиган восита бўлиши мумкин. Умуман олганда реинтеграция ва реабилитация бўйича Марказий Осиё минтақавий кенгаши Ўзбекистон раҳбариятининг самарали минтақавий сиёсатини намунаси бўла олади. Бу борадаги янгича ёндашувлар учун замин яратади.

Ойбек Сирожов,

сиёсий фанлар доктори, профессор

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1