1

Ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрида ҳаракатланмаслик тавсия қилинмоқда

ЖАМИЯТ 25.05.2024, 19:35
Ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрида ҳаракатланмаслик тавсия қилинмоқда

Йўллар ёпилишига 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши сабаб бўлади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. 

Айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилади. Шу вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишлари, зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1