АсосийSalomatlik

Пандемия сабабли ўртача ва соғлом умр кўриш кўрсаткичлари пасайди

'Пандемия сабабли ўртача ва соғлом умр кўриш кўрсаткичлари пасайди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзининг “2024 йилги Соғлиқни сақлаш бўйича жаҳон статистикаси” ҳисоботининг сўнгги нашрини эълон қилди. Унда COVID-19 пандемияси инсон туғилганда кутилаётган умр давомийлиги ва соғлом умр кўриш давомийлигининг барқарор ўсиш тенденциясини ўзгартириб юборганлиги қайд этилган.

 Атиги икки йил давомида пандемия умр кўриш давомийлигини кўтариш бўйича қарийб ўн йиллик ютуқларни йўққа чиқарди. 

2019 – 2021 йиллар давомида бутун дунё бўйлаб ўртача умр кўриш 1,8 йилга қисқарди ва 71,4 ёшни ташкил этди(яъни 2012 йилги натижага қайтди).

 Худди шундай, 2021 йилда глобал соғлом умр кўриш давомийлиги 1,5 йилга қисқариб, 61,9 ёшни ташкил қилди(2012 йил даражасига қайтди).

 2024 йил ҳисоботида, шунингдек, пандемиянинг таъсири бутун дунё бўйлаб нотекис сезилаётгани таъкиланади. ЖССТнинг Америка ва Жануби-Шарқий Осиё минтақалари, айниқса, кўп жабр кўрди. 

2019 – 2021 йиллар оралиғида ўртача умр кўриш тахминан 3 йилга, соғлом умр кўриш эса 2,5 йилга қисқарди. Бундан фарқли ўлароқ, Ғарбий Тинч океани минтақаси

га пандемиянинг дастлабки икки йили энг кам таъсир кўрсатди, ўртача умр кўриш 0,1 йилдан камроққа, соғлом умр кўриш эса 0,2 йилдан кам бўлган кўрсаткичга қисқарди

.COVID-19 тез суръатда ўлимнинг асосий сабабига айланди ва 2020 йилда дунёда ўлимнинг учинчи, 2021 йилда эса ўлимнинг иккинчи сабаби бўлди. Бу давр давомида у деярли 13 миллион одамни дунёдан олиб кетди. Охирги ҳисоб-китобларга кўра, Африка ва Ғарбий Тинч океани минтақаларини инобатга олмаганда, COVID-19 ушбу икки йил ичида дунёдаги ўлимнинг асосий бешта сабабларидан бири бўлди ва Америка минтақасида ўлимнинг етакчи сабабига айланди.

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида пандемиядан олдин ўлимнинг асосий сабаблари юрак-қон томир касалликлари ва инсульт, саратон, сурункали обструктив ўпка хасталиги, Альцгеймер ва бошқа турдаги деменция, шунингдек, қандли диабет каби ноинфекцион касалликлар бўлгани ва 2019 йилда улар барча ўлимларнинг 74 фоизини ташкил этгани таъкидланган.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар