АсосийСпорт

“Насаф” “Трактор”ни Қаршида қабул қилади

ОФК Элит Чемпионлар лигасида 5-тур учрашуви бўлиб ўтади.

'“Насаф” “Трактор”ни Қаршида қабул қилади'ning rasmi

Бугун, 24 ноябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида Эроннинг “Трактор” клубига қарши баҳс олиб боради.

Учрашув соат 18:45 да “Марказий” стадионида старт олади.Томонлар илгари икки бор тўқнаш келган ва ҳар икки ўйинда ҳам “Насаф” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Жорий мавсумда “Насаф” барча тўрт турда мағлуб бўлган ва жадвалда сўнгги ўринда турса, “Трактор” 8 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Сўнгги учрашувларда эронликлар 3 ғалаба, 1 дурранг ва 1 мағлубият қайд этган.

    Бошқа янгиликлар