АсосийСпорт

“Aрсенал” Лондонда “Бавария”ни мағлуб этди

Лондонликлар гуруҳда пешқадамликни мустаҳкамлади.

'“Aрсенал” Лондонда “Бавария”ни мағлуб этди'ning rasmi

UEFA Чемпионлар Лигаси 5-турининг марказий учрашувида “Арсенал” ўз майдонида “Бавария”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Артета жамоасининг кучли ўйини “Бавария”нинг турнирдаги илк мағлубиятига сабаб бўлди.

Матчнинг биринчи ярим соатиёқ томошабинлар голига бой ўтди: 22-дақиқада Букайо Саканинг бурчакдан йўллаган узатмасини Юрриен Тимбер бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. 10 дақиқадан сўнг эса Серж Гнабрининг узатмасини голга айлантирган Леннарт Карл ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда Артета амалга оширган ўзгаришлар ўз самарасини берди. 69-да Нони Мадуэке жамоасини яна олдинга олиб чиқди, 77-да Габриэль Мартинелли тезкор қарши ҳужумни гол билан якунлаб, ғалабани мустаҳкамлади.

Бу натижадан сўнг “Арсенал” беш турдан кейин 15 очко билан гуруҳда мутлақ пешқадамга айланди. “Бавария” эса учинчи поғонага тушиб кетди. Кейинги турда мюнхенликлар “Спортинг”ни қабул қилади, “Арсенал” эса сафарда “Брюгге”га қарши майдонга тушади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Париж суди “ПСЖ”ни Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлашга мажбур қилди'ning rasmi

    Спорт 17.12.2025 09:03

    'Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун ФИФАнинг Ҳудудий офиси очилади'ning rasmi

    Спорт 15.12.2025 19:24

    Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун ФИФАнинг Ҳудудий офиси очилади

    Ҳудудий офисни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари, аввало, ФИФА томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

    'Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтириб, тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди'ning rasmi

    Спорт 15.12.2025 12:40

    Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтириб, тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг 16-турида “Самсунпор”га қарши ўйинда гол ва голли узатма амалга ошириб, жамоасига муҳим ғалаба олиб келди.

    'Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам чемпион бўлди'ning rasmi

    Спорт 13.12.2025 21:50

    Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам чемпион бўлди

    Аввалроқ, Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    'Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпионига айланди'ning rasmi

    Спорт 13.12.2025 19:43

    Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпионига айланди

    У Дубайда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати финалида россиялик рақибини мағлуб этди.

    'ЖЧ–2026: Ўзбекистон ўйинлари чипталари нархи эълон қилинди'ning rasmi

    Спорт 12.12.2025 11:57

    ЖЧ–2026: Ўзбекистон ўйинлари чипталари нархи эълон қилинди

    ФИФА Жаҳон чемпионати чипталари нархини яна оширди.