АсосийJamiyat

Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббиёт марказида нима ишлар бўлмоқда?

'Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббиёт марказида нима ишлар бўлмоқда?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Низом Абдуллаев деонтология ва тиббий этика қоидаларига зид равишда тиббиёт ходимини куракдан турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Бу ҳақда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Аниқланишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 7 июнь куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг эрталабки ҳисобот йиғилиши вақтида кузатилган.  

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилмоқда.

"Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар