“Ёшлар ойлиги” лойиҳаси доирасида Яккасарой туман ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ҳамкорлигида “Автомобилсиз кун” веломарафон тадбири бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан 15 июнь куни соат 09:00да Яккасарой туман ҳокимлиги олдидан Ўрикзор ва Шоҳжаҳон кўчалари 144-мактабгача ушбу тадбир учун вақтинчалик ёпилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.