1

Бир-бирингизга қанчалик моссиз?

СУҒДИЁНА 29.11.2016, 16:59
Теглар: Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин
Бир-бирингизга қанчалик моссиз?

Икки ёшнинг бир-бирига маслакдошлиги, бир-бирини қанчалик тушуниши катта аҳамиятга эга. Тўйдан олдин билинмаслиги мумкин, аммо турмуш давомида катта-кичик камчиликлар секин-аста намоён бўлади. Шунинг учун жуфт танлашда зийракроқ бўлиш лозим. Қуйидаги тест турмуш қуриш остонасида турганлар  учун  асқотади.

1. «Муносабатларимиз менга умид бағишлайди. Кўпгина масалаларда маслакдошмиз».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

2. «Вақтимизни етарли даражада бирга ўтказамиз».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

3. «Фикрларимга қаршилик билдирса-да, қарашларимни тушунишга ҳаракат қилади. Аста-секинлик билан камчиликларимни тузатиб боради».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналаяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

4. «У томонидан кўрсатилган ҳар қандай эътиборни жиддий қабул қиламан. Доимо ижобий томонини ўйлайман. Ҳазилларини ҳам кўтараман».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

5. «Дунёқарашларимиз кўпинча мос келади. Бундан жуда қувониб кетаман».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

6. «Оила аъзоларим ва дўстларим танловимни қўллаб-қувватлайдилар. Муносабатларимиздан камчилик қидиришмайди».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3 

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

7. «Унинг барча ҳислатлари менга ёқади. Бирозгина бўлса-да ўзгартириш киритишга эҳтиёж йўқ. Уни борича қабул қиламан».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

8. «Авваллари кўп хатога йўл қўйганман. Бу сафар такрорламаслигимга ишончим комил».

Ҳақиқатан шундай - 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ!  – 5

9. «Келажакдаги режаларимиз ҳақида олдиндан ўйлаб қўйганмиз. Ундан сир сақламайман. Ошкор сўзлайман».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4  

Умуман йўқ! – 5

10. «Кўришмаган пайтларимизда у ҳақда тез-тез ўйлайман».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

11. «Ота-онам тўй ҳаракатларига шошилишмаяпти. Бизга вақт бериб, яхшилаб мулоҳаза юритишга имкон беришяпти». 

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

12. «Кутилмаган совғалар олишни ва тақдим этишни ёқтираман. Ҳаётда бир хилликдан кочаман».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

13. «Ўртамиздаги муносабатларни қадрлагани сабабли ўзимни хотиржам ҳис этаман».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

14. «Шу пайтгача учратган инсонларим орасида у ўзгача. ҳам инсон сифатида, ҳам бўлажак жуфт сифатида».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ!  – 5

15. «Мен уни ардоқлаганимдек, у ҳам мени ҳурмат қилади».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ!  – 5

16. «Унинг пулга бўлган ҳар қандай муносабати (ўчлиги, пишшиқлиги, зиқналиги, ҳаддан зиёд ҳотамтойлиги) мени ташвишга солмайди».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

17. «Танлаган инсоним менга илиқ муносабатда. Бундан жуда хурсандман».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ!  – 5

18. «Ўйлашимча, келажакда турмуш қуришимизга ҳеч нарса (турар-жой, маблағ, келишмовчиликлар) тўсқинлик қилолмайди».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ!  – 5

19. «Мен унга тўлиқ ишонаман».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ!  – 5

20. «Олдимиздан чиққан муаммоларни бирга бартараф эта оламиз».

Ҳақиқатан шундай – 1

Ҳа, деса ҳам бўлади – 2

Жавоб беришга қийналяпман – 3

Ундай эмас – 4

Умуман йўқ! – 5

НАТИЖА: Йиққан балларингиз қанчалик паст бўлса, муносабатларингиз шунчалик ҳавас қилгудек. Демак, катта ҳаёт сари тўғри қадам ташлаяпсиз. Айниқса, 4,15 ва19-саволларга диққат билан ёндашинг. Кўнгил қўйган инсонингизнинг натижаси билан солиштириб кўринг. Фарқли жавоблар билан танишиб, улардан хулоса чиқаринг.

18 балдан 40 гача: Сиз турмуш қуриш остонасида турибсиз. Хушкайфиятингиз ва интилишларингиз ҳаётингизнинг илк паллалари омадли келишини белгилаб беради. Иккингиз узоқни кўзлагансиз, фаровон келажак барпо этишни режалаштирибсиз. Лекин шуни унутмаслик лозимки, турмуш муштларига дучор бўлганда ўзлигингизни йўқотиб қўйманг. Масалаларга сабр-тоқат билан ёндашинг. Ана шундагина ҳақиқий бахтга эришасиз.

41 балдан 70 гача: Муносабатларингиз туб-тубига қандайдир ноаниқликлар яширинган. Бир тўхтамга келиб олишингиз зарур. Тест саволлари ва жавобларини синчиковлик билан текшириб кўринг. Оғир вазиятларга ечим топишда ҳамжиҳат бўлинг. Мана шу дамларда қандай маслакдош экангиз намоён бўлади. Мустақил қарор қабул қилинг.

71 балдан 90 гача: Ўртангиздаги келишмовчиликлар бисёр. Бир-бирингиздан камчилик изламанг. Ҳеч бўлмаса, бирингиз оғирроқ келинг. Муаммоларни айри ҳолатда бартараф этишингиз – энг катта хатонгиз ҳисобланади. Бирлашган ўзади, буни ёдда сақланг. Муносабатларингизни яхшилашда сизга тажрибали маслакдош инсон керак. Оила аъзоларингиз билан маслаҳатлашинг. Барчаси ўз қўлингизда. Бир қарорга тезроқ келинг, кейин кеч бўлиши мумкин.

Дилноза ЖЎРАЕВА тайёрлади.

 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1