АсосийЖамият

"IPOTEKABANK"га нисбатан иш қўзғатилди

Ипотекабанкнинг "Super" номли омонат тури истеъмолчиларни чалғитувчи маҳсулот эканлиги аниқланди

'"IPOTEKABANK"га нисбатан иш қўзғатилди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси томонидан реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилган.

Хусусан, "Instagram" ижтимоий тармоғидаги "IPOTEKABANK" АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган "Super" номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги баён этилган.

Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилишича, "Super" номли омонат тури шартларига мувофиқ мижозлардан касса орқали депозитга қабул қилинган нақд пул маблағлари бўйича дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан ва кейинги уч ой учун 14 фоиздан ҳисобланиши, худди шунингдек, онлайн қабул қилинган депозит пул маблағлари бўйича эса мос равишда 26,09 ва 14 фоиздан ҳисобланиши маълум бўлди, дейилади хабарда.

Бунда, "Super" номли омонат тури бўйича фақатгина дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан пул маблағлари берилса-да, ижтимоий тармоқдаги реклама ахборотида омонатнинг муҳим шартлари очиб берилмаган.

Қўмитанинг фикрича, рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.

Юқорида келтирилган сабабларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси, 43-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан "Ипотекабанк" АТИБга нисбатан иш қўзғатилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 22:41

Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди

4 та метро бекатида ҳожатхоналар қурилишининг 1-босқичи бошланган.

'Фирибгарлар телеграм орқали шахсий маълумотларга ҳужум қилмоқда'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 22:24

Фирибгарлар телеграм орқали шахсий маълумотларга ҳужум қилмоқда

Киберхавфсизлик маркази аҳолини огоҳликка чақирди.

'Тошкентда 2 нафар сохта Ички ишлар органи ходими ушланди'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 21:41

Тошкентда 2 нафар сохта Ички ишлар органи ходими ушланди

Ушбу шахсларнинг ёнидан кучли таъсир қилувчи моддага ўхшаш дорилар ҳам топилган.

'Президент Россия делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 19:49

Президент Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

'Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 18:04

Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади

Президент ёшларни спортга жалб этишга оид тақдимот билан танишди.

'Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланди'ning rasmi

Жамият 21.11.2024 17:55