АсосийСИЁСАТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Мирзиёев Ўзбекистон–Туркия бизнес ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидлади

Йиғилишда Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги нуфузли делегация ҳам қатнашмоқда.

'Мирзиёев Ўзбекистон–Туркия бизнес ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидлади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ўзбекистон–Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари мазкур механизм икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка қўшимча суръат бағишлашини таъкидлади.

Йиғилишда Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги нуфузли делегация ҳам қатнашмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан эришилган келишув асосида ташкил этилган янги механизм икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган.

Шу куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон–Туркия бизнес форумида 200 дан зиёд ишбилармон иштирок этди. Давлат раҳбари буни икки мамлакат тадбиркорларининг ўзаро шерикликни кенгайтиришга бўлган катта қизиқиши ифодаси сифатида баҳолади.

    Бошқа янгиликлар