АсосийЖамият
313

2024 йилда божхона кўриклари натижасида умумий қиймати 1 млрд. 818 миллион сўмлик 152  минг қутига яқин тамаки маҳсулотларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

43 та ҳолат бўйича 8 та жиноий ва 35 та маъмурий иш материаллари юритилган

'2024 йилда божхона кўриклари натижасида умумий қиймати 1 млрд. 818 миллион сўмлик 152  минг қутига яқин тамаки маҳсулотларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди'ning rasmi

Божхона органларининг асосий вазифаларидан бири бу – мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб кирилишига тизимли равишда қарши кураш олиб бориш ҳисобланади. 

Четдан ноқонуний олиб киришга уринилаётган асосий товарлардан бири бу тамаки маҳсулотлари бўлмоқда. Бу борада божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тизимли равишда тезкор тадбирлар ўтказиш ҳамда чегара божхона постларида товарларни божхона назоратидан ўтказиш тизимли равишда қарши кураш олиб борилмоқда. Хўш, тамаки маҳсулотларини четдан олиб киришда ва импорт қилишда жисмоний ва юридик шахслар учун қандай талаблар мавжуд?

Фарғона вилояти божхона  бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жорий йилда ўтказилган тезкор тадбирлар ва божхона кўриклари натижасида 43 та ҳолатда умумий қиймати 1 млрд. 818 миллион сўмлик 152  минг қутига яқин тамаки маҳсулотларининг четдан ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши ва айланишига чек қўйилди. Мазкур ҳолатлар бўйича 8 та жиноий ва 35 та маъмурий иш материаллари юритилган.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари вилоят ДХХ хамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши билан боғлиқ бир қатор божхона қонун бузилиши ҳолатларига чек қўйилди. Биргина Қўқон шаҳрида жорий йилнинг ўтган даврида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши 31,9% ни ташкил этди. Энди эса  Қўқон шаҳри ва унинг атрофида аниқланган ҳолатларга эътибор қаратсак. 

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 300 млн. сўмлик 25 000 қути тамаки маҳсулотлари сақланаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинган.

Яна бир тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги “Исузу” русумли автомашина, Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида умумий қиймати 67,5 млн. сўмлик 4 турдаги жами 4 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган. 

Риштон туманида ўтказилган тадбирда “Водил-Риштон” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Nexia” русумли автомашина “Мискин” МФЙ ҳудудида тўхтаган вақтида ушланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, мазкур автотранспорт воситасида ҳам тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 60 млн. сўмлик 5 000 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган. 

Бошқа бир ҳолатда эса “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли автомашина тезкор кузатувга олиниб, Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари ҳамда акциз маркалари бўлмаган дастлабки қиймати 59,8 млн. сўмлик 4 990 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинган.

Ҳуқуқбузарлик далилий ашёси сифатида олинган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 200-сонли Қарорига мувофиқ тегишли суд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган.

Яқинда яъни жорий йил 5 июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги фармон имзоланди. Ҳужжат алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш соҳасида самарали назорат тизимини жорий этиш, уларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, бизнесни юритиш учун соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, сертификатлар топширилди'ning rasmi

Жамият22.07.2024 21:51

6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, сертификатлар топширилди

Бу ҳақда 2024 йилда қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш учун амалга оширилган ишлар юзасидан бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

'2024 йилда транспорт воситаларидан фойдаланиш  қоидаларини бузганлар сони очиқланди'ning rasmi

Жамият22.07.2024 18:56

2024 йилда транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлар сони очиқланди

Уларнинг 635 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

'Президентга олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди'ning rasmi

Жамият22.07.2024 18:43

Президентга олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди

Давлат раҳбари Олимпия ўйинларида спортчиларга муваффақият тилади.

'Гулистонда QR-кодли чек сўрагани учун болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди'ning rasmi

Жамият22.07.2024 18:30

Гулистонда QR-кодли чек сўрагани учун болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди

Солиқ қўмитаси раиси “чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас” дея болага миннатдорчилик билдирганди.

'“Сув омборидаги аянчли воқеа, давом этаётган тартибсизликнинг натижасидир”'ning rasmi

Жамият22.07.2024 18:22

“Сув омборидаги аянчли воқеа, давом этаётган тартибсизликнинг натижасидир”

Расул Кушербаев “Чорвоқ”да скутерларни чеклашни таклиф қилмоқда.

'Озодбек Назарбеков "реклама" қилган дўкон жаримага тортилди'ning rasmi

Жамият22.07.2024 17:06

Озодбек Назарбеков "реклама" қилган дўкон жаримага тортилди

Махсус комиссия Маданият вазирининг хатти-ҳаракатларида ноқонунийлик аломатларини аниқламаган.