АсосийЖамият

Ўзбекистонда яна ер қимирлади

Эпицентр Поп тумани. Бу сафарги ер силкиниши 3 баллни ташкил этди.

'Ўзбекистонда яна ер қимирлади'ning rasmi

7 декабрь куни соат 16:31 да Наманган вилоятида яна зилзила содир бўлди. Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотига кўра, зилзила эпицентри Поп тумани бўлиб, унда ер силкиниши 3 баллни ташкил этди. Данғара туманида эса 2 балл атрофида сезилди.

Аввалроқ, 6 декабрь куни ҳам Наманган вилояти ҳудудида икки марта ер силкиниши қайд этилган бўлиб, зилзила Поп туманида 4 балл билан сезилган. Тун соат 2:04 да Поп туманидаги яна бир зилзила 5 баллни ташкил этган бўлиб, Наманганда 3 балл, Фарғона водийсининг бошқа ҳудудларида 2–3 балл, Тошкент ва Сирдарёда эса 2 балл атрофида сезилган.

Мутасаддилар зилзилаларнинг оқибатлари бўйича мониторинг олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар