Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган "Қорасув" сув омбори тубидан қуриб қолганлиги кузатилмоқда. 26,9 миллион куб метр сув сиғимига эга бўлган омбор одатда 8 100 гектар майдонни суғориш имконини берар эди.
Маълумотларга кўра, 2019 йил май ойида омборда 42,1 миллион куб метрга яқин сув тўпланган эди. Бироқ сунъий йўлдош тасвирларига кўра, ҳозирда омбор амалда сувсиз ҳолатга келган.
Экологларнинг айтишича, бу ҳолат суғориш мавсумидаги ортиқча сув сарфи, ҳаво ҳароратининг кескин ошиб кетиши ҳамда ёмғирли кунлар сонининг камайиши билан боғлиқ.






