1

Идеал оила: бир-бирингизни тушунасизми?

СУҒДИЁНА 30.11.2016, 16:24
Теглар: Фарзанд, Оила, Эр-хотин
Идеал оила: бир-бирингизни тушунасизми?

Эшитдингизми, эркак ва аёл бошқа-бошқа сайёралардан тушган эмиш. Бу қанчалик тўғри билмадим-у, аммо баъзи ҳолларда эр ва аёл бир-бирини тушуна олмаслиги айни ҳақиқат. Оиладаги муаммоларга баъзан бошқа назар билан қиё боқсангиз, ўз хатоингизу жуфтингизнинг камчилигини кўра бошлайсиз. Қуйидаги тест турмуш ўртоғингиз билан муносабатларингизни акс эттирувчи кўзгу бўлади. Жавобларни ёзиб боринг: А — 3 балл, Б — 2 балл, В — 1 балл.

 Бирор-бир ҳодисага нисбатан эрингизнинг муносабатини аввалдан тахмин қила оласизми?

А) Ҳа, доим тахминим тўғри чиқади.

Б) Баъзан тахмин қиламан, аммо баъзида бу муносабат мен учун кутилмаган бўлиши ҳам мумкин.

В) Тахминим нотўғри чиқади.
 

2. Сизнингча хиёнат нима?

А) Кечириб ёки оқлаб бўлмайдиган ҳаракат.

Б) Баъзида тасодифий хиёнат юз бериши мумкин. Асосийси, бу оилага зиён келтирмаслиги.

В) Жисмоний хиёнат ҳеч нарсани билдирмайди, асосийси, турмуш ўртоғингиз сизни севиши.

 

3. Эрингизнинг камчиликларини осонликча қабул қиласизми?

А) Йўқ. Эс-ҳуши жойида бўлган киши бекорчи ваъдаларни бермаслиги бўлиши керак.

Б) Ҳар доим ҳар хил — баъзида сочилиб ётган пайпоқларни йиғиштиравериш жонга тегади, аммо мени ҳам танқид қилишларини ёқтирмайман.

В) Эрим ҳар қандай камчиликлардан холи.

 

4. Ҳаётий қийинчиликлар, турли ҳодисалар, одамларнинг ғалати ҳаракатлари билан юзма-юз келганингизда унга қарши билдирган фикрингиз турмуш ўртоғингизники билан бир хилми?

А) Ҳа, ҳамма ҳолатда бир хил фикр билдирамиз.

Б) Бу ҳолатга боғлиқ, баъзан чарчагунимизга қадар тортишишимиз мумкин.

В) Турмуш ўртоғим мени яхши кўради, шунинг учун фикримни маъқуллайди.

 

5. Қай бир фикр сизникига яқин?

А) Оиладаги асосий нарса — ташқи кўриниш. Эримдан 20 дақиқа аввал уйғониб, пардоз-андоз қилиб, чиройли кийимлар кийиб олишни афзал кўраман.

Б) Кайфиятимга боғлиқ. Баъзан қулай бўлган халатни кийиб олсам, баъзида эса уйда романтик кайфият яратишни ёқтираман (айниқса, болалар уйда бўлмаса).

В) Қандай кўринишда бўлишим муҳим эмас, турмуш ўртоғим мени қандай бўлсам шундайлигимча севиши лозим.

 

6. Турмуш ўртоғингиз билан умумий қизиқишларингиз борми?

А) Ҳа, бир хил таомларни ёқтирамиз, бир хил китоб ўқиймиз, хуллас, бир-биримизни тўлдириб турамиз.

Б) Баъзан бўлиши мумкин, аммо асосан мен китоб ўқишни ёқтирсам, эрим компьютер ўйинлари билан вақт ўтказишни яхши кўради.

В) Умумий қизиқишларимиз умуман йўқ.

 

7. Турмуш ўртоғингизнинг сизга бўлган ҳисларини биласизми?

А) Ҳа;

Б) Баъзан бунга шубҳа қиламан.

В) Бу менга қизиқ эмас.

 

8. Жинсий ҳаётингиздан қониқасизми?

А) Оилада бу муҳим аҳамият касб этмайди.

Б) Турли ҳолат бўлиши мумкин, ҳа, қониқарли.

В) Жинсий ҳаёт кўнгилдагидек бўлиши оила мустаҳкамлигига хизмат қилади.

 

9. Сизнинг кўнгилсизликларингизга эрингиз қандай муносабат билдиради?

А) Доим ҳис қилиб туради ва қўллаб-қувватлайди.

Б) Баъзан бу кўнгилсизликларни ҳал қилишни ўзимга қўйиб беради-ю, аммо маслаҳатларини аямайди. Баъзан эса ўзи ҳал қилишга тушиб кетади.

В) Муаммоларимни ўзим ҳал қиламан. Эрим эса доим муаммо туғдиришимни юзимга солади.

 

10. Сайр қилганда эрингиз билан қўл ушлашиб юрасизми ёки сабабсиз ҳам қучоқлашингиз мумкинми?

А) Бу бемаъни ва аҳамиятсиз.

Б) Бундай муносабатлар биз учун одатий, фақат одамлар орасида эмас.

В) Одамлар кўз ўнгида бўлса-да, турмуш ўртоғим мени эркалатишини ёқтираман.

 

11. Уй ишларида эрингиз сизга ёрдам берадими?

А) Ҳа, уйда ҳар биримизнинг бўйнимизга юклатилган ишларимиз бор.

Б) Ишларни кимнинг вақти бўлса қилиб кетаверади.

В) Бу бўлиши мумкин эмас!

 

12. Эрингизнинг қариндошлари ва дўстлари сизга ёқадими?

А) Бунга фалсафий қарашга ҳаракат қиламан. Ҳамма одам менга ёқиши мумкин эмас.

Б) Улар билан муносабатларимиз яхши, аммо ёқмайдиганлари ҳам бор ва буни чиройли равишда эримга билдираман.

В) Оиламга аралашишларини истамайман, шунинг учун улардан узоқ туришни афзал биламан.

 

13. Оилангиз учун кўп нарсадан воз кечганмисиз?

А)  Ҳа, бу шарт. Мендан нимадандир воз кечиш талаб қилинса, буни қиламан.

Б) Нимадандир воз кечиш талаб қилинмаса яхши бўларди-ю, лекин шундай бўлса, демак, эрим ҳам нимадандир воз кечиши керак.

В) Қандай қурбонлик? Уларсиз яшашни ўрганиш керак.

 

14. Турмуш қуришдан аввал эрингиз билан узоқ вақт учрашганмисиз?

А) Бир йилдан кўпроқ, оила бу катта масъулият, қадам қўйишдан аввал ўйлаш керак.

Б) Бир йилча. Бу бир-биримизга бўлган ҳисларимизни синаш учун етарли фурсат.

В) Бир йилдан кам. Севги кутмайди.

 

15. Турмуш ўртоғингизни тинглашни ёқтирасизми?

А) Ҳа, у оила бошлиғи ва уни доим тинглаш лозим.

Б) Ҳа, менга унинг ишлари доим қизиқарли.

В) Ҳа, унинг гапириши менга ёқади.


Ҳисоблаб кўринг ва натижа билан танишинг:

15-25 балл: Оилавий ҳаёт сизга ҳеч қандай оғирлик туғдирмайди. Ҳатто фарзандларнинг туғилиши ҳам оилангизга ўзгариш киритмаган, чунки бобо ва бувилар бор. Аммо оилангизга бироз эътиборлироқ бўлинг, масъулиятли ёндошинг. Романтик кайфият доим ҳам бардавом бўлавермайди. Сиз секин-аста турмуш ўртоғингизнинг камчиликларини кўра бошлайсиз. Аммо зинҳор турмуш ўртоғингизни танқид қилманг, сокин гаплашиб, иккингизга ҳам маъқул келадиган қарорга келинг. Қарор қабул қилганда қарши тарафнинг фикрларини ҳам инобатга олинг.

26-35 балл: Оилангизда «олтин меъёр»га амал қилинади. Баъзан сиз нимадандир воз кечасиз, баъзида эса турмуш ўртоғингиз. Натижада сулҳга келасиз. Кичик ҳодисалардан ҳам ўзингизни бахтли ҳис қиласиз, қийинчиликларга кўз юмасиз. Фақат баъзан зерикиш туйғусини ҳис қиласиз. Баъзан мантиқни «унутиб», кутилмаган ишлар ҳам қилиб туринг. Албатта, бу кутилмаган жанжал эмас, кичик бир аёлларга хос хархаша бўлсин. Эрингиз сизда бир пайтлар севиб қолган инжиқ қизни кўрсин, болаларингиз эса меҳрибон оналари ҳам чарчаши мумкинлигини тушунишсин. Ўзингизнинг заифалигингизни кўрсатишга қўрқманг. Мукаммал инсонлар зерикарли бўлишади.

36-45 балл: Сиз заковат соҳибасисиз! Инсон бахт учун эмас, виждон учун яшаши керак, деган шиор остида яшайсиз. Сиз учун оила — доимий қурбонликлар талаб қилувчи оғир меҳнат саҳнаси. Аммо доим ҳам сизнинг тасаввурингиздаги қадриятлар тўғри бўлиб чиқавермайди. Бироз романтик бўлинг, ўзингизни бўшроқ тутинг. Дазмолланмаган кийим, сочилган ўйинчоқлар, бу бахтсизлик эмас. Ўзингиз учун ҳам вақт ажратинг, қизиққан машғулотингиз билан шуғулланинг. Маникюр қилинг, соч турмагингизни ўзгартиринг. Ишларнинг бир қисмини фарзандларингизга юкланг. 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Фарғонада болаларни мажбуран онага олиб бериш ижроси кутилмаган тус олди

13.12.2019, 19:35

Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ  бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...
Эр-хотин 5 бош қўй ўғирлаб қўлга тушди

03.12.2019, 10:59

 Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1