АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида юқори ойлик тўланаётгани очиқланди

Аксарият ҳудудларда ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн сўмга етмаган.

'Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида юқори ойлик тўланаётгани очиқланди'ning rasmi

Ярим йил давомида республикада энг юқори миқдордаги ўртача маош Тошкент шаҳрида тўланган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

2024 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга ошиб, 5 миллион 92 минг сўмни ташкил этди. Таққослаш учун, иш ҳақининг ўсиш суръати 2023 йилнинг шу даврида аввалги йилга нисбатан 22 фоизга ошган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (8,4 миллион сўм) ва Навоий вилоятида (6,6 миллион сўм) қайд этилган. Қолган бирорта ҳудуддаги ўртача маош умумий миқдори — 5 миллион 92 минг сўмга етмаган.

Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда (4,2 миллион сўм) нисбатан юқори ўртача ойлик иш ҳақи тўланган. Қашқадарё (3,6 миллион сўм), Сурхондарё (3,7 миллион сўм), Наманган (3,8 миллион сўм) вилоятларида энг кам қийматдаги ўртача ойлик ҳисобланган.

Олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Ярим йил ичида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида қайд этилган — 14,4 миллион сўм. Шу билан бирга, ахборот ва алоқа, ташиш ва сақлаш, саноат, савдо, қурилиш соҳаларида ҳам умумий миқдордагидан (5 миллион 92 минг сўм) кўп маош берилган.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаларида ўртача иш ҳақи 5 миллион сўмга етмаган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Энди Ўзбекистон Карачи порти орқали халқаро бозорларга чиқиши мумкин'ning rasmi

Жамият Бугун 22:36

Энди Ўзбекистон Карачи порти орқали халқаро бозорларга чиқиши мумкин

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Покистондаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамкорлигида тадбиркорлар делегациясининг Карачи портига расмий ташрифи амалга оширилди.

'Бухорода ноқонуний балиқ овлаган 2 фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

Жамият Бугун 18:35

Бухорода ноқонуний балиқ овлаган 2 фуқаро қўлга тушди

Улар бу иши билан табиатга 3,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.

'Хоразм ва Наманганда "валютчик"лар қўлга тушди'ning rasmi

Жамият Бугун 17:32

Хоразм ва Наманганда "валютчик"лар қўлга тушди

Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганлар устидан жиноят иши қўзғатилган.

'Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

Жамият Бугун 16:33

'Тошкентдан Чорвоққа замонавий автобус қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

Жамият Бугун 10:49

Тошкентдан Чорвоққа замонавий автобус қатнови йўлга қўйилади

Қатнов 1 июлдан бошланади. Нархи 25 минг сўм. Тўловлар нақд пул ва банк карталари орқали амалга оширилиши мумкин.

'1 июлдан нималар ўзгаради?'ning rasmi

Жамият Бугун 09:36

1 июлдан нималар ўзгаради?

1 июлдан бошлаб қонунчиликда бўладиган ўзгаришлар билан танишинг.