АсосийЖамият

Пойтахт жамоат транспортида электрон тўлов тизими тўлиқ жорий қилинганми? Депутатлар ўрганди

Электрон тўловларнинг умумий тушумдаги улуши 60 фоизни ташкил этмоқда.

'Пойтахт жамоат транспортида электрон тўлов тизими тўлиқ жорий қилинганми? Депутатлар ўрганди'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари жамоат транспортида электрон тўлов ҳамда йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштириш тизимини жорий қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини Тошкент шаҳри мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганди.

Маълум бўлишича, 2020 йилда шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимидан 45244,4 минг йўловчи фойдаланган бўлса, 2023 йилда 78515,3 минг йўловчи фойдаланган. Тушум эса қарийб 3,5 баробарга ошиб, 28,4 млрд сўмдан 98,6 млрд сўмга етган.

Шунингдек, пойтахтимиздаги 11 та магистрал, 14 та ҳалқа, 99 та боғловчи ва 40 та етказиб берувчи жами 167 та йўналишдан иборат янги йўналишлар тармоғи асосида бир неча босқичда электрон тендер танловлари ўтказилган. Натижада 167 та йўналишнинг барчаси бўйича брутто-шартнома тизимида хизмат кўрсатиш учун шартномалар тузилган ва ушбу тизимга ўтказиш ишлари тўлиқ якунланган.

Ўрганишлар давомида депутатлар жамоат транспортида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш, жамоат транспортида тўловлар шаффофлигини таъминлаш, йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимларидан фойдаланишни рағбатлантириш ва автоматлаштирилган тўлов тизимини ривожлантириш мақсадида 2023 йил 1 ноябрдан Тошкент шаҳрида аҳоли учун қулай бўлган янги тарифлар жорий этилганига гувоҳ бўлишди.

Бундан ташқари, транспорт карталаридан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тариф режалари тасдиқланган. Шунга кўра, бир соат ичида иккинчи автобусдан фойдаланиш 700 сўм, бир соат давомида учинчи ва тўртинчи автобусдан фойдаланиш эса мутлақо бепул этиб белгиланган.

Шу вақт давомида йўловчиларнинг метрополитенда иккинчи, учинчи ва тўртинчи маротаба ҳаракатланиши 1100 сўм этиб белгиланган. Энг асосийси, “Н – пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун” қизил рангдаги транспорт картаси кўринишида, “Т – Талабалар учун” сариқ рангдаги транспорт картаси кўринишида, “Ў – ўқувчилар учун” яшил рангдаги транспорт картаси кўринишида 50 фоиз имтиёзли тарифлар жорий этилган.

Кунлик йўловчи оқими 1,7 бараварга кўпайиб, 1 миллионга етган. Электрон тўловларнинг умумий тушумдаги улуши эса 60 фоизни ташкил этмоқда.

Қўмита аъзоларининг ўрганишлари давомида ушбу соҳада бажарилган ишлар алоҳида эътироф этилиб, аниқланган айрим муаммо ва камчиликлар назоратга олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?'ning rasmi

    Жамият 27.05.2026 14:06

    Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?

    Бугун, 27 май куни ижтимоий тармоқларда Катта Фарғона магистраль каналида тимсоҳлар юргани ҳақида хабарлар тарқалди.

    'Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”'ning rasmi

    Жамият 27.05.2026 05:56

    Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”

    Тошкент — Урганч рейсидаги ҳолатга авиакомпания расмий изоҳ берди.

    'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 27.05.2026 05:03

    Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

    “Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.