АсосийЖамият

Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги икки қаватли дўконда чиққан ёнғин қисқа фурсатда ўчирилди, тан жароҳати олганлар йўқ.

Пойтахт ФВБ хабарига кўра, 26 ноябрь куни соат 14:54 да Истироҳат кўчасида жойлашган икки қаватли бинода ёнғин юзага келгани ҳақида 112 тизимига хабар берилган.

Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб бориб, олов 15:09 да назоратга олинган ва 15:15 да тўлиқ ўчирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тахминан 100 квадрат метр майдон зарарланган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари сабаб оловнинг кенгайишига йўл қўйилмаган. Сабаблар ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодисада жабрланганлар қайд этилмаган.

    Бошқа янгиликлар