АсосийЖамият

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

Бюджетнома маълумотларига кўра, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослашиш мақсадида ичимликлар бўйича актсиз солиғи ставкалари қайта кўриб чиқилади.

2026 йил 1 февралдан ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари учун актсиз ставкаси маҳаллий маҳсулотларда 1 литр учун 48 минг сўм, импорт маҳсулотларда 60 минг сўм этиб белгиланади. 2026-йил 1 июлдан эса ушбу ставкалар 48 минг сўм миқдорида ягона тартибга ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, вино ва пиво учун ҳам янги ставкалар жорий этилиши таклиф қилинмоқда. 2026 йил 1 февралдан табиий винонинг 1 литри маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун 7 минг, импорт винолар учун 12 минг сўм қилиб белгиланиши кўзда тутилган.

Пиво бўйича эса маҳаллий маҳсулотлар учун 3 минг, импорт учун 5 минг сўм ставка белгиланиши режалаштирилган. 1 июлдан бошлаб эса вино ва пиво ставкалари тўлиқ тенглаштирилади.

2026 йил 1 январдан истеъмол ва техник этил спирти учун 1 литрига 15 минг сўм ставка сақлаб қолинади. Шу билан бирга, этил спиртининг бош фракцияси бўйича актсиз 15 минг сўмдан 5 минг сўмгача пасайтирилиши таклиф этилган.

Тамакига оид ўзгаришлар ҳам кутилмоқда: 2026 йил 1 февралдан айрим тамаки маҳсулотлари, июлдан эса фильтрли ва фильтрлисиз сигаретлар бўйича ставкалар 7 фоизга оширилади.

Бунда маҳаллий ва импорт маҳсулотлар учун ягона ставка жорий қилинади — масалан, 1 минг дона сигарет учун 365 минг сўм, 1 дона цигара учун 21,5 минг сўм миқдорида.

Мазкур ўзгаришлар президентнинг 2024 йил 3 июндаги фармонида белгиланган ЖСТ талаблари асосида актсиз солиғи сиёсатини босқичма-босқич уйғунлаштириш вазифаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар