- Оила қуриш!
- Оиласининг хотиржамлиги ва тинчлигини сақлаш, уни асраб-авайлаш!
- Иккита эркакни тарбилаш: эри ва ўғлини...
- Рўзғор юмушларини ва касбини бир-бирига ҳалал бермайдиган даражада олиб бориш.
- Рўзғор ишларини ўз қўлига олиш, уларни аъло даражада юритиш.
- Жуфти ҳалолига тани, руҳи ва фикри билан вафодор бўлиш.
- Турмуш ўртоғи учун энг яқин дўст бўлишга эришиш.
- Эри учун энг гўзал, мафтункор, жозибали ва энг ақлли аёл бўлиш.
- Эркакни илҳомлантириш, катта-катта ишларга ундаш.
- Ўзининг саломатлиги ва ташқи кўриниши ҳақида унутмаслик! Доим гўзал бўлишга интилиш.
- Ўзидан ҳеч нарсани аямасликни ўрганиш. “Менга шуниси ҳам бўлаверади” деган гапни тамомила унутиш!
- Ўзига оро беришни билиш! Бунинг учун қимматбаҳо зеб-зийнатлар шарт эмаслигини билиш.
- Чиройли, бежирим кийимлар билан ўзини хушнуд этиш. Ўзига ярашган либосларни кийиш.
- Аёлларга хос назокатни йўқотмаслик!
- Эри билан ҳам жисмоний, ҳам руҳий яқинликни ҳис қилиш. ҳар қандай ҳолатда ҳам эри билан тўшагини алоҳида қилмаслик!
- Жуфтини ардоқлаш, севиш ва ҳурмат қилиш.
- Чиройли ва ширин гаплар билан эрини мақтаб туриш.
- Эрига бўйсунишни билиш. Вақтида “хўп бўлади”ни айта олишни унутмаслик!
- Ўз ҳис-туйғуларини бошқаришни ўрганиш.
- Сабр-тоқатли бўлиш. Керакли вақтни кута билиш.
- Майин ва паст овозда сўзлаш. Ишонинг, баланд овозда гапиргандан кўра бу сиз учун самаралироқ бўлади.
- Эътиборли бўлиш. Ҳеч нарсани кўздан қочирмасликка ҳаракат қилиш.
- Фарзандларни тарбиялаш, оқ ювиб, оқ тараб, ўстириш.
- Юқоридаги барча ишларни меҳр-муҳаббат билан бажариш.
- Эркак киши бажарадиган ишларнинг бирортасини ҳам ўз зиммасига олмаслик!
02.12.2016 05:20





