АсосийДунё

Хитой банклари русча исмли кишилардан пул қабул қилишни тўхтатди

Россия ва Хитой 30 йил ичида биринчи марта бартерга ўтиши мумкин.

'Хитой банклари русча исмли кишилардан пул қабул қилишни тўхтатди'ning rasmi

Хитойнинг бир қатор банклари "агар тўлов ҳужжатларида русча номлар кўрсатилган бўлса", маблағларни қабул қилишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда "Известия" хабар берди.

"Первая Группа" АЖ бош директори Алексей Порошин нашрга маълум қилишича, русча исмли шахслар учун пул ўтказмаларини амалга ошириш рад этилаётгани сабабли импортчилар учинчи шахслар орқали ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини тайёрлашга мажбур бўлмоқда. Буни "Известия"га "Импая Рус" компаниясининг тижорат директори Алексей Разумовский тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ҳатто санкцияга дучор бўлмаган русча номлар, Россия Федерацияси билан ҳар қандай алоқалар ва ҳатто кирилл алифбосидаги ёзувлар ҳам тўловни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.

"Известия" нашрининг ёзишича, Хитой банклари "иккиламчи чекловлардан қўрқишади" ва шунинг учун "Россия бизнеси билан муносабатларда нол ишончдан фойдаланишяпти ҳамда ҳар қандай таҳдидни бартараф этишга ҳаракат қилишяпти".

Россия ва Хитой 30 йил ичида биринчи марта бартерга ўтиши мумкин

Россия ва Хитой Украинага қарши ҳужум учун Россияга нисбатан санкциялар доирасида АҚШ томонидан назорат қилинадиган банк тизимларидан фойдаланишни чеклаш учун қарийб 30 йил ичида биринчи марта бартер савдо схемаларига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги савдо ва тўловлар соҳасидаги уч манбага таяниб хабар берди.

"Россия Федерацияси бартер савдоси қоидаларини ишлаб чиқмоқда",– дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Шолц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 15:39

    Трамп Шолц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

    Бу уларнинг Трамп президентлигидаги иккинчи мулоқоти.

    'Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 11:03

    Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    Дуйшонкул Чотонов аввал депутат, вазир ва Кореядаги элчи лавозимларида фаолият юритган.

    'Россиядаги мусулмонларга 4 тагача диний никоҳ қуришга рухсат берилди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 10:19

    Россиядаги мусулмонларга 4 тагача диний никоҳ қуришга рухсат берилди

    Бунда эркак катта оила учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

    'Исроил Яманга зарбалар берди'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 22:34

    Исроил Яманга зарбалар берди

    Мактаб биноси ва бир нечта машинага зарар етган.

    'Коррупция Хитой армиясини модернизация қилиш мақсадларига тўсқинлик қилган бўлиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 21:03

    Коррупция Хитой армиясини модернизация қилиш мақсадларига тўсқинлик қилган бўлиши мумкин

    Ўтган ой Мудофаа вазирлиги юқори мартабали ҳарбий амалдор лавозимидан четлаштирилган ва "интизомни жиддий бузганлик" учун терговга тортган. .

    'Угандада янги вирус эпидемияси авж олмоқда'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 17:28

    Угандада янги вирус эпидемияси авж олмоқда

    Сирли касаллик туфайли беморлар ўз ҳаракатларини назорат қила олмай, худди рақс тушганга ўхшаб қалтирай бошлайди.