Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026–2028 йиллар учун бюджетнома лойиҳасида картошка чипсларига янги актсиз солиғи киритишни таклиф қилди.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб тайёр 1 килограмм чипс учун 15 минг сўм актсиз ундирилиши режалаштирилмоқда.
Солиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда чипс импорт қилувчилар томонидан тўланади. Вазирлик бу ташаббус Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлари асосида ишлаб чиқилганини маълум қилди.
Шунингдек, бошқа давлатларнинг ушбу йўналишдаги тажрибаси ҳам ўрганилган.






