АсосийЖамият

Педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва инновацион  мактабгача таълим ташкилоти марказларининг тамал тоши қўйилди

Комплексда 250 ўринли Инновацион мактабгача таълим муассасаси барпо этилади.

'Педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва инновацион  мактабгача таълим ташкилоти марказларининг тамал тоши қўйилди'ning rasmi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан KIOCA билан ҳамкорликдаги грант лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида мактабгача таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда инновацион мактабгача таълим ташкилотини қуриш лойиҳасига старт берилди.
Жорий йили мазкур лойиҳанинг тамал тошини қўйиш маросими ўтказилиб, унда вазирлик ҳамда KIOCA раҳбарияти иштирок этди. 

Мактабгача таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш” грант лойиҳаси доирасида пойтахтда педагог кадрларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда инновацион мактабгача таълим ташкилоти қуриш ишлари олиб борилмоқда. 

Кадрлар тайёрлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича яхлит марказ ҳамда инновацион давлат мактабгача таълим ташкилотини 2026 йилгача қуриб битказиш режага киритилган. 

Кенг қамровли марказда йилига 2500 нафар педагогларнинг малакаси ошириб борилади. Марказда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва ўқув дастурлари, ўқитувчиларга ўқитиш учун инновацион метод ва материалларни ташкил этишга кенг имконият ҳамда шароитлар яратилади.

Комплексда 250 ўринли Инновацион мактабгача таълим муассасаси барпо этилади. Ушбу муассаса 5 та компетенцияни – интеллектуал, маънавий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган илғор ўйин технологиялари билан жиҳозланади.

Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида:

  • сифатли таълим хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;
    - дастур бўйича тайёрланаётган ўқитувчилар сонини кўпайтиришга эришиш;
    - оилаларда болалар онгини ривожлантиришнинг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш;
    - мактабгача таълим сифатини ошириш мақсад қилинган.

    Бошқа янгиликлар