АсосийЖамият

Ўзбекистонда пахта мавсумида илк бор қарийб 1700 та териш машинаси қатнашиши кутилмоқда

Шундан 609 донаси 2024 йилда янги лизинг асосида харид қилинади.

'Ўзбекистонда пахта мавсумида илк бор қарийб 1700 та териш машинаси қатнашиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда пахта мавсумида илк бор 1700 га яқин пахта териш машиналари иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзагроинспекция” хабар берди

Қайд этилишича, жорий йил пахта йиғим-терим ишларида республика бўйича жами 1 690 дона, шундан 609 дона 2024 йилда янги лизинг асосида харид қилинадиган пахта териш машиналари қатнашиши режалаштирилган.

Жумладан, русумлар кесимида 215 дона CASE, 286 дона John Deere, 230 дона МХ-1.8, 449 дона ТZСТ SE220, 473 дона Boshiran ва 37 дона бошқа русумли пахта териш машиналариташкил этади.

Пахта териш машиналарининг 1 423 донаси ёки 84 фоизи юқори унумли техникалар ҳисобланади. Айниқса пахта майдони машина терими учун агротехник талаблар даражасида тўғри тайёрланган бўлса, ушбу янги авлод пахта териш машинасининг ҳар бирини иш унумдорлиги кунига 50 тоннагача бўлиб, 800-1000 нафар теримчи ўрнини боса олади.

Бу йил илк бора имтиёзли лизинг шартлари асосида 600 дан ортиқ юқори унумли пахта териш машиналарини жойлардаги фермер хўжаликлари ва кластерларга етказиб берилиши кутилмоқда.

Мавсумда қатнашадиган машиналарнинг асосий қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда. Жумладан, 2024 йилда пахта ҳосили Жиззахда 406 дона, Қашқадарёда 281 дона, Сирдарёда 201 дона, Тошкентда 184 дона ва Наманганда 108 дона юқори унумли пахта териш машиналари орқали териб олинади.

Пахта ҳосилини сотиб олиш ва сотишнинг янги тизими шаффоф, тўлақонли ва адолатли ишлашини таъминлаш, пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш бўйича Республика штабининг таклифига кўра, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга фьючерс шартномалари бўйича ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб олиш учун кредитлар ажратилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 22:42

    Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

    Вилоят ИИББнинг берган маълумотига кўра, муштлашув иштирокчиларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 21:22

    Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

    Улар Қозоғистондаги металл йиғув цехида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлишган.

    'Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 17:57

    Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди

    Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

    'Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 15:48

    Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди

    Ходим бу "ёрдам"ини 1 500 АҚШ долларига "баҳолаган".

    'Хоразмда ЙПХ инспектори Cobalt ойнасини нега синдиргани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 14:07

    'Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 11:34

    Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи

    Тошкент вилоятида "эркаклар кийим дўкони" ниқоби остида фуқароларни алдаб, 100 млндан ортиқ пул ишлаган "уддабуронлар" қўлга тушди.