АсосийЖамият

Ифлос ҳаво ҳомиладорларга икки баравар зарар етказмоқда

Мутахассислар ифлос ҳаводаги заррачалар она қони орқали ҳомилага тез етиб бораётганини билдирди.

'Ифлос ҳаво ҳомиладорларга икки баравар зарар етказмоқда'ning rasmi

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳавонинг сифатига оид хавотирли маълумотлар кўпайди. Мутахассисларнинг айтишича, PM2.5 ва PM10 заррачалари нафақат катта ёшдагиларга, балки айнан ҳомиладор аёллар организмига икки карра кучли таъсир кўрсатади.

Ҳомиладорлик даврида аёлнинг кислородга эҳтиёжи ортгани сабабли зарарли зарралар ўпкадан қонга тезроқ ўтади ва ҳомилага етиб бориши осонлашади.

Ифлос ҳавонинг ҳомила учун энг хавфли оқибатлари сифатида эрта туғруқ, паст вазн билан туғилиш, плацента фаолиятининг бузилиши, асаб тизими ривожланишидаги ўзгаришлар ва бошқа туғма муаммолар қайд этилмоқда.

Шунингдек, ҳавоси оғир ҳудудларда ҳомиладор аёлларда преэклампсия, юқори қон босими ва иммунитет пасайиши каби хавфлар ҳам ортиши кузатилган.

Шифокорлар бундай шароитда ҳомиладор аёлларга кўчага кам чиқиш, уйда ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш, N95 ёки KN95 ниқобларини тақиш ва шифокор кузатувини кучайтиришни тавсия қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 20:36

    Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди

    Объектнинг бошланғич баҳоси 58,61 млрд сўм.

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.