Адлия вазирлиги чиқиш чекловлари бўйича тартибга ўзгартиришлар киритди.
Янги тартибга кўра, алимент тўлаши шарт бўлган шахслар тегишли суғурта полисини тақдим этган ҳолда давлат ижрочисига ариза топширса, уларнинг чет элга чиқишига қўйилган вақтинчалик чеклов тўхтатиб турилади.
Мазкур суғурта полиси фақат тегишли лицензияга эга суғурталовчилар томонидан расмийлаштирилади.
Полиси мавжудлиги МИБ томонидан Истиқлолли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот тизими орқали автоматик тарзда тасдиқланади.
Бу ўзгариш “...қарздор жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудидан чиқишини вақтинча чеклаш тартиби”га киритилган қўшимчалар асосида кучга кирди.






