АсосийЖамият

“Эшак гўшти истеъмоли” деган жумла қонун лойиҳасида йўқ

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари эшак гўштини истеъмолга яроқли ҳайвонлар рўйхатига киритилгани ҳақидаги хабарни рад этди.

'“Эшак гўшти истеъмоли” деган жумла қонун лойиҳасида йўқ'ning rasmi

Бугун, 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳайвонларни идентификация қилишга доир қонун лойиҳаси кўриб чиқилган эди. Палата ахборот хизмати тарқатган хабарда истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшиб кетган.

Натижада тармоқларда эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторига қўшилди мазмунида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати darakchi.uz'га изоҳ берди.

“Қонун лойиҳасининг бирор жойида ‘эшак гўшти истеъмоли’ деган жумла йўқ. Эшакни идентификация қилишдан асосий мақсад — эшакдан одамга ва бошқа ҳайвонларга юқадиган касалликларни олдини олиш”, дейилади қўмита ахборотида.

Маълумот учун, эшак териси ва ичаги тиббиётда суб товар сифатида фойдаланилади. Қонунчиликда эшак гўштини истеъмол қилиш ёки сотганлик учун жавобгарлик йўқ. Фақат эшак гўштини бошқа ҳайвон, масалан, мол гўшти деб сотганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Расул Кушербаев ҳам ўзининг телеграм каналида эшак гўштини истеъмол қилинадиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаганлиги фақатгина бу қонун ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солишини таъкидлаб ўтди. 

"Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан", – дейилади хабарда. 


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Байрам арафасида талаб ортиб кетгани сабаб поездларга қўшимча вагонлар уланмоқда'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 08:38

    Байрам арафасида талаб ортиб кетгани сабаб поездларга қўшимча вагонлар уланмоқда

    Талабаларнинг поездга бўлган талаби ошган ва электрон чипта хариди ошиб кетган.

    'Бугун 8 та вилоятда ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 08:06

    Бугун 8 та вилоятда ёмғир ва қор ёғади

    Ҳарорат 2-7 даража атрофида бўлади.

    'Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 23:21

    Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

    Автобус Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

    'Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 22:31

    'Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари якунларига бағишланган анжуман ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 21:27

    Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари якунларига бағишланган анжуман ўтказилди

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Тамаддун, маданият ва маърифат” шиори остидаги “Маърифат карвони” якуни бўйича “Эришилган ютуқ ва камчиликлар: истиқболдаги режалар” мавзусида анжуман ўтказилди.

    'Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 20:49

    Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади

    Президент фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.