АсосийЖамият

ЎзЛиДеП илм ва ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш тарафдори

ЎзЛиДеП кейинги беш йиллик учун ўз зиммасига олаётган вазифалар маънавий ҳаётимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

'ЎзЛиДеП илм ва ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш тарафдори'ning rasmi

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди ташвиқоти тадбирлари доирасида 2024 йил 25 сентябрь куни Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги “Китоблар олами” марказида партиядан кўрсатилган номзодлар иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчи, шоирлар, ёш ижодкорлар, ноширлик ташкилотлари вакиллари ҳамда ёш китобхонлар иштирок этди.

Тадбир доирасида партиянинг сайловолди дастурида маънавият йўналиши бўйича белгиланган вазифалар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, ноширлик ва матбаа соҳаларини ривожлантириш, улар фаолиятини тартибга солиш, китобхонликни янада ривожлантириш борасида 2019-2023-йиллар давомида жами 10 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, 1 та қонун, 3 та Президент қарори, 6 та Ҳукумат қарори ва фармойиши, 29 та давлат стандарти қабул қилинган.

Ноширлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони 2020-йилга нисбатан қарийб 3,5 баробарга ошган. Нашриётларнинг 59 таси давлат улушига эга бўлса, 473 та нашриёт хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

ЎзЛиДеП тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қиладиган энг йирик сиёсий куч сифатида хусусий сектордаги нашриётлар фаолиятини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Жумладан, бизнес юритишни янада соддалаштириш, 1000 га яқин бюрократикталабларни бекор қилиш, лицензиялар сонини икки бараварга камайтириш, лицензия бекор бўладиган 60 та фаолият учун хабардор қилиш тизимини жорий этиш партиянинг кейинги беш йилликдаги устувор вазифасидир. Шунингдек, солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш, барча тадбиркорлар учун солиқ тўлаш борасида адолатлива тенг шароитлар яратиш каби вазифалар ҳам матбаа соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилади.

Матбаа соҳаси ривожи бевосита матбуот соҳасининг эркинлашувига боғлиқ. Шунинг учун ЎзЛиДеП эркинлик ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш, оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини қатъий кафолатлаш, сўз эркинлигига қарши ҳар қандай уринишларга қарши туриш
ва мустақил нодавлат матбуот тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга ҳам жиддий эътибор қаратмоқда.

Шунингдек, партия вакиллари ва номзодлари янги Ўзбекистонни юксак маданият ва маънавиятга эга бўлган, эркин ва бахтли инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантириш учун бутун куч ва имкониятларини ишга солишини, илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратилиб, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш ишлари давом эттирилишини, 2030 йилга қадар илм-фанга йўналтирилган маблағларнингулушини 10 баробарга ошириш партия дастурининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланганинитаъкидлашди.

Бир сўз билан айтганда, ЎзЛиДеП кейинги беш йиллик учун ўз зиммасига олаётган вазифалар маънавий ҳаётимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Тадбирда иштирокчилар томонидан бир қатормуҳим таклифлар билдирилди. Жумладан, ноширлик ва босма маҳсулотларининг сифати ватартибини яхшилаш бўйича қонунчиликнитакомиллаштириш, матбаа соҳасимутахассисларини тайёрлаш учун махсус ўқувдаргоҳларини ташкил этиш, ҳамда китобхонликмаданиятини тарғиб қилиш бўйича оммавийахборот воситаларида имтиёзли нархлар жорийэтиш каби масалалар илгари сурилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар бўлажак сайловларда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилди.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қатор ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 08:14

    Бугун қатор ҳудудларда қор ёғади

    15 декабрдан юртимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди.

    'Кореяга ишлашга кетган фуқаронинг кафилидан 70 миллион сўм ундирилди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 18:42

    Кореяга ишлашга кетган фуқаронинг кафилидан 70 миллион сўм ундирилди

    Жорий йилнинг ўтган даврида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган қарийб 80 нафар ҳамюртимизнинг кафиллари томонидан давлатга 2 млрд 35 миллион сўм жарима ундирилган.

    'Расман: 1 январдан жамоат транспорти 3 000 сўм этиб белгиланди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 16:54

    Расман: 1 январдан жамоат транспорти 3 000 сўм этиб белгиланди

    Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилса, 1 700 сўм тўланади.

    'АИ-80 маркали автобензинни сотувга чиқармасдан сақлаб турган АЁҚШларга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 16:20

    АИ-80 маркали автобензинни сотувга чиқармасдан сақлаб турган АЁҚШларга чора кўрилди

    Бундай АЁҚШлар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

    'Хоразмдаги кийим-кечак бозорида йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 12:56

    Хоразмдаги кийим-кечак бозорида йирик ёнғин содир бўлди

    Ёнғинни ўчириш учун 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.