1

«Нозик муомала»га тайёрмисиз?

СУҒДИЁНА 02.12.2016, 16:23
Теглар: Оила, Эр-хотин
 «Нозик муомала»га тайёрмисиз?

Муҳаббат — кўнгиллар жипслашуви. Демакки, ҳар бир аёл умр йўлдошини ҳамиша гўзал чеҳра билан қаршилаши лозим. Зеро, эр-хотин муносабатларида соғлик, покизалик ва хушмуомалани муҳим санаган аёл жуфту ҳалолининг янада кўпроқ меҳрига сазовор бўлади. Буни сиз ҳам истасангиз, қуйидаги маслаҳатларга бефарқ бўлмайсиз, деб ўйлаймиз.

  1. Ҳаммамиз ёқтириб томоша қиладиган “Келинлар қўзғолони” бадиий фильмида айтилганидек, эрнинг ишдан келишини худди байрамдек нишонлаш лозим! Токи, турмуш ўртоғингиз ишхонасида ўзига оро бериб юрадиган ҳурлиқоларга кўзи тушганида уйда ўзининг фариштаси кутиб ўтирганлигини ёддан чиқармасин. Бунинг учун, табиийки, ширинзабон бўлишингиз, уни ёғ ҳиди анқимайдиган озода либос, чиройли соч турмаги, пардозли чеҳра билан кутиб олишингиз зарур.
  2. Уйингиз, айниқса, ҳобгоҳни кунига камида бир марта шамоллатиб туринг. Ўзингиз ўйланг, ёқимсиз ҳид ўрнашиб қолган хонада романтик кайфиятга берилиш мумкинми? Албатта, йўқ. Биласиз, бугун мева ва гуллар ифори билан тўйинтирилган шамчаларни деярли ҳар бир дўкондан топиш мумкин. Улардан уч-тўрттасини харид қилинг, натижаси иккингизни ҳам қувонтириши аниқ.
  3. Аксарият эркаклар хушбўй атир ҳидини ёқтиришади. Шунга кўра иш тутинг! Ванна ёки душ қабул қилаётганингизда душ учун гелдан фойдалансангиз янада яхши. Шунингдек, тананинг нозик аъзоларига мўлжалланган нам сочиқчалар ҳам мавжуд. Шошилинч ҳолатларда улар айни муддаодир.
  4. Оғиз бўшлиғи гигиенаси ҳақида ҳам қайғуринг. Унутманг, касалланган тиш (масалан, кариес)лар ва ювилганда (мисол учун, олма тишлаганингизда) қонайдиган милк даволанмаса, минг хушбўй сақич чайнаганингиз билан оғзингиздан ёқимсиз ҳид келаверади. Бу эса эркак кишининг майли сўнишига сабаб бўлувчи асосий сабаблардан биридир.   
  5. Бундан ташқари, баъзиларда тери безлари ўта фаол ишлагани боис қўлтиқ остида намлик ажралиб, нохуш ҳид анқийди. Бундан халос бўлиш учун яхшилаб ювиб, артилган терини туз билан ўн-ўн беш сония ишқалаш, сўнг яна совунлаб ювиб, артиш керак. Ушбу муолажадан сўнг кислородли (бу ёрлиқда қайд этилган бўлади) антиперспирант суртиш (ёки сепиш) мумкин. Агар шундай ҳам нохуш ҳид йўқолмаса, дерматолог-шифокорга мурожаат қилиб, даволаниш керак. 
  6. Турмуш ўртоғингиз билан кундалик муносабатларингизни қайтадан таҳлил қилиб чиқинг. Агар кун давомида бир-бирингизга бирор марта ҳам ширин сўзлар билан мурожаат этмаган бўлсангиз. Дарҳол бу ҳолни тўғрилашга киришинг. Агар эрингиз сизни эркалашни “ёдидан чиқариб” юборган бўлса, ташаббусни қўлингизни олинг. Сизнинг ширинсуҳанлигингиз эрингизга таъсирини ўтказмай қолмайди
  7. Севги СМСларини фақат учрашув давридаги ёшлар ишлатади деган, бидъатни ёдингиздан чиқаринг. Кунига икки-уч марта “муҳаббатнома” ёзишни канда қилманг. Бу билан ҳам турмуш ўртоғингизнинг кайфиятини кўтарасиз, ҳам яна бир бора унга ўзингиз ҳақингизда эслатасиз.
  8. Кўрпа-тўшаклар жилдларини тез-тез алмаштириб туришга одатланинг. Ҳеч бўлмаса йилда бир янги жилдлар харид қилишни канда қилманг!

   

Интим гигиенанинг оддий қоидаларига амал қилиш билан ўзингиз ва бегингизнинг соғлиғини асраган бўласиз. Доимо севимли бўлиб қолинг!

ОРЗУ тайёрлади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Эр-хотин 5 бош қўй ўғирлаб қўлга тушди

03.12.2019, 10:59

 Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1