АсосийЖамият

Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак

ЎзЛиДеП илгари сураётган бу таклиф қонун нормасига ҳар томонлама мос келади.

'Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак'ning rasmi

Сайлов куни яқинлашгани сайин электорат вакиллари сиёсий партиялар илгари сураётгантаклифларга тобора кўпроқ эътибор қаратаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунда, айниқса, ислоҳотлар муваффақияти учун масъулиятни зиммасига олган ЎзЛиДеП ўртага ташлаётган ташаббуслар ҳамманинг диққат марказида бўлиб турибди.

Муайян ғоя аҳамияти унинг инсонлар кундалик ҳаётига нечоғли яқин-йироқлиги билан боғлиқ холис мезонлар асосида баҳоланиши ҳаммага маълум. Шу маънода, партиядошларимиз олиб чиқаётган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баробаригача бўлган ойлик маошини даромад солиғидан озод этишэтиш билан боғлиқ жўяли таклиф кўпчилик сайловчилар учун айни муддаодир, десак муболаға қилмаймиз.

Даромади нисбатан кам бўлган аҳоли тоифаларини манзилли қўллаб-қувватлаш, хусусан, маоши оз кишиларнинг даромад солиғидан озод этилиши ижтимоий ҳаётда долзарб ўрин тутади. Бу дегани фуқаролар ойликларининг 3 миллион 465 минг сўмгача бўлган қисмига даромад солиғи қўлланилмайди. Бунинг натижасида мажбурий ушланмалар камайиб, ҳар ойда қўшимча 400 минг сўмдан зиёдроқ маблағга эга бўлади.

Аслида одамларнинг реал даромадларива уларнинг харид қобилиятини ошириш, яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ҳамда расмий секторда банд бўлган аҳоли сонини кўпайтириш жараёнлари ЎзЛиДеП мақсадларига мос келади. Бу борада эса қонунлар орқали белгиланадиган солиқ имтиёзлари муҳим аҳамият касб этади.

Айни йўналишдаги хорижий тажриба атрофлича ўрганилгани эътиборга молик. Ушбу тажриба ҳозир Австралия, Германия, Бразилия ва бош давлатларда ҳам қўлланилади.

Модомики, жисмоний шахсларнинг даромадлари учун солиққа тортилмайдиган “минимум” миқдорни оширишижтимоий тенгсизликнинг олдини олишга, камбағалликни қисқартиришга кўмаклашади. Бошқача айтганда, солиққа тортишнинг оқилона тизими кам даромадли фуқароларнинг камбағаллар тоифасига тушиб қолишига йўл қўймайди.

ЎзЛиДеП илгари сураётган бу таклиф Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак”, деган қатъий нормасига ҳар томонлама мос келишини ҳам унутмаслик лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.