1. Хамирни тинч хонада ва асосийси яxши кайфиятда қориш керак. Пицца xамири стрессларга дош беролмайди. Эҳтимол бу сизга кулгили туюлар, аммо асл ҳақиқат.
2. Хамир яхши кўтарилиши учун унни элашни унутманг.
3. Фақат янги xамиртуруш ишлатинг, эскириб қолгани ёқимсиз ҳидга сабаб бўлиши мумкин.
4. Хамир қориш жараёнида аввал уннинг ярмини, кейин эса қолган қисмини солинг.
5. Хамирга зайтун мойидан солсангиз, таъми оғзингизда қоладиган таом бўлади.
6. Хамир то қўлга ёпишмай қолгунча қораверинг, у юмшоқ бўлсин. Чўзиб кўрганингизда эса йиртилмаслигига аҳамият беринг.
7. Оширма xамир елвизакни ёқтирмайди, пицца тайёрлаш жараёнида дераза ва эшикларнинг ёпиқлигини текшириб кўринг.
8. Ўқлов билан эмас, қўлингиз ёрдамида эµтиёткорлик билан ўртасидан четига қараб ёйинг.
9. Пицца пишириладиган идишга аввал зайтун ёғидан суртинг, устидан ун сепинг, шунда хамир идишга ёпишмай пишади.
10. Пиццангизнинг ранги тилладек товланиб, хамири қарсилдоқ бўлиши учун уни олдиндан қизитилган газ печида қалинлигига қараб,10-20 дақиқа давомида пиширасиз.
11. Xамир учун муздек сув ишлатинг, шунда унинг ошиш жараёни секинлашади, хамирнинг усти ва таги сингиб пишади, ичи эса юмшоқлигни йўқотмайди.