АсосийЖамият

Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Енгил машинада йўловчи сифатида кетаётган шахснинг ўзини тутиши шубҳали кўринган.

'Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди.

2024 йил 17 октябрь куни соат 02:00 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Жумагулов томонидан Кўкча Дарвоза кўчасида "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 1991 йилда туғилган А.Д.нинг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган. Йўловчининг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, А.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Д. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

    Бошқа янгиликлар