АсосийДунё

2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади

ЖССТ сайёра аҳолиси ўртасида кекса ёшли кишилар улуши билан боғлиқ таҳлилий маълумотларни эълон қилди.

'2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайёрамиз аҳолиси ўртасида кекса ёшли кишилар улуши билан боғлиқ таҳлилий маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Унда қайд этилишича, дунёда одамларнинг ўртача умр кўриш кўрсаткичи йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан, 2030 йилга келиб, 60 ва ундан катта ёшли одамлар Ер юзи аҳолисининг олтидан бир қисмини ташкил қилиши кутиляпти.

Масалан, 2020 йилда улар сони 1 миллиард нафардан иборат эди. 2030 йилда бу кўрсаткич 1,4 миллиард кишига етиши прогноз қилинган. 

2050 йилгача эса 60 ва ундан катта ёшдаги аҳоли миқдори икки баравар кўпаяди, яъни 2,1 миллиард кишига кўтарилади. Ўз навбатида, 2050 йилгача 80 ёш ва ундан катталар сони уч баравар ошиб, 426 миллион нафарга етади.

Экспертлар хулосасига кўра, ушбу таҳлиллар жаҳон бўйича аҳоли таркибида кексалар улуши ошиб бораётганини тасдиқлайди. Мазкур жараён, айниқса, тараққий этган мамлакатларда тезлашган.

Масалан, Японияда 60 ёшдан ошган одамлар аллақачон аҳолининг 30 фоизини ташкил қилмоқда. 

Паст ёки ўрта даромадли мамлакатларда ҳам 2050 йилгача 60 ёшдан катталар аҳолининг учдан икки қисмига етиши тахмин қилинмоқда. 

Бу кўрсаткичлар келгусида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимларини ушбу демографик ўзгаришларга тайёрлаш вазифасини кун тартибига қўяди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йоркдаги тарихий черковда кучли ёнғин чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:29

    Нью-Йоркдаги тарихий черковда кучли ёнғин чиқди

    Нью-Йоркнинг Куинс ҳудудида жойлашган эски ва бўш турган черковда кучли ёнғин содир бўлиб, бинога катта зарар етди, бир неча ўт ўчирувчи жароҳат олди.

    'Бухорода 1,8 триллион сўмлик яширин айланма аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:59

    Бухорода 1,8 триллион сўмлик яширин айланма аниқланди

    Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда яширин иқтисодиётга қарши кураш бўйича натижалар танқидий кўриб чиқилиб, айрим ҳудудларда жиноят ва солиқдан қочиш ҳолатлари сақланиб қолаётгани қайд этилди.

    'АҚШга торнадо ёпирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:39

    АҚШга торнадо ёпирилди

    АҚШнинг Оклахома штатида содир бўлган кучли торнадо Энид шаҳрини жиддий вайрон қилди.

    'АҚШ авианосеци Эрон яқинига етиб келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:10

    АҚШ авианосеци Эрон яқинига етиб келди

    Минтақадаги ҳарбий кучлар мувозанати кескин кучайиши мумкин.

    'АҚШда Мадуро иши бўйича ҳарбий ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:35

    АҚШда Мадуро иши бўйича ҳарбий ҳибсга олинди

    У махфий маълумотлар асосида гаров тикиб, юз минглаб доллар ишлаганликда гумонланмоқда.

    'Ғазода уч нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.04.2026 09:03

    Ғазода уч нафар бола ҳалок бўлди

    Исроил Ғазода амалга оширган зарба оқибатида беш киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинди.