Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Туркияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига маълумот тақдим этди.
Иш турлари:
− темирчи (арматурщик);
− қолипчи (опалубщик);
− ғишт терувчи (каменщик).
Иш вақти:
умумий 8 соат ва қўшимча тўланадиган 2 соат (жами 10 соат)
Душанба-шанба.
Ойлик иш ҳақи: 950 АҚШ доллари.
Номзодлар учун талаблар:
− 30-45 ёш;
− рус ёки инглиз тилини мулоқот даражасида билиш;
− судланмаган;
− қурилиш соҳасида тажриба (3-10 йил);
− жисмонан соғлом.
Иш берувчи ҳисобидан:
Авиачипта ва виза тўлови (ишчининг ойлик маошидан 3 ой давомида ушлаб қолинади), тиббий суғурта, 3 маҳал овқат, ётоқхона.
Фуқаро ҳисобидан:
Агентлик хизмати, тиббий кўрикдан ўтиш, ўқитиш ва кўниктириш учун тўлов.
Рўйхатдан ўтиш (темирчи - 150 кишига етса, тўхтатилади)
Рўйхатдан ўтиш (қолипчи - 200 кишига етса, тўхтатилади)
Рўйхатдан ўтиш (ғишт терувчи - 100 кишига етса, тўхтатилади)
Танлов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Танлов вақти ва жойи ҳақида маълумот рўйхатдан ўтган номзоднинг xorijdaish.uz платформасидаги аккаунтига ёки телефон рақамига смс юборилади.
Мурожаат учун: 71 200-00-61, 71 202-33-55 ёки 1282 қисқа рақами.






