АсосийДунё

Трамп сайловолди кампанияси доирасида ресторанда ишлаб кўрди

У овқат тайёрлаш, картошка қадоқлаш ва мижозларнинг буюртмаларини тарқатишда ёрдам берди.

'Трамп сайловолди кампанияси доирасида ресторанда ишлаб кўрди'ning rasmi

Дональд Трамп сайловолди кампанияси доирасида Пенсильваниядаги McDonald's да ишлади.

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод овоз бериш натижаси сайлов натижасини белгилайдиган штатлардан бири бўлган Пенсилваниядаги McDonald's ресторанига ташриф буюрди. Трамп маълум муддат давомида овқат тайёрлашда, картошкани қадоқлашда ва мижозларнинг буюртмаларини тарқатишда ёрдам берди. Кейин у ўша ернинг ўзида матбуот анжумани ўтказди. 

У ресторанлар тармоғи президентликка номзодларнинг ҳеч бирини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

"Биз бунга ўз қадриятларимиз нуқтаи назаридан ёндашдик: биз ҳамма учун очиқмиз", дея Трампнинг ташрифини тушунтирди McDonald's. 

Шунингдек, McDonald's Трампнинг рақиби Камала Ҳаррисни ҳам ўз ресторанларига таклиф қилди.

    Бошқа янгиликлар