АсосийЖАМИЯТ

Абдулла Арипов футболчиларга: “Диван экспертларини кечириб юборинглар”

У ўз мурожаатида жамоа атрофида танқид қилиб обрў орттиришга уринадиганлар ҳамиша топилишини таъкидлаб, футболчиларни бундай муносабатларга сабр билан ёндашишга чақирган.

'Абдулла Арипов футболчиларга: “Диван экспертларини кечириб юборинглар”'ning rasmi

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мамлакат миллий терма жамоаси футболчиларига мурожаат қилиб, уларни турли танқидларга эътибор бермасликка чақирди.
У ўз мурожаатида жамоа атрофида танқид қилиб обрў орттиришга уринадиганлар ҳамиша топилишини таъкидлаб, футболчиларни бундай муносабатларга сабр билан ёндашишга чақирган.


"Ҳурматли футболчилар, сизларни танқид қилиб, обрў олмоқчи бўлган омадсиз спортчилар, диван экспертлари кўп бўлади. Уларни кечириб юборинглар. Шуни унутмангки, бугунги авлоднинг жасорати келгуси авлодлар учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Янги ғалабалар, янада юксак марралар сари олға!", деган Абдулла Арипов.


Бош вазир мазкур мурожаати орқали футболчиларга қўллаб-қувватлов билдириб, уларга келгусида ҳам янги зафарлар тилади.

    Бошқа янгиликлар

    Абдулла Арипов футболчиларга: “Диван экспертларини кечириб юборинглар” - Darakchi.uz