Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир 42 ёшли ҳамюртини пичоқлади.
Ҳодиса жорий йилнинг 19 октябрь куни тунда Правда кўчасида содир бўлган. Ёш йигит рашк туфайли 42 ёшли Ўзбекистон фуқаросини пичоқ билан яралаган. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, эркак ёш ҳамюрти – хотинининг ўғли билан тил топиша олмаган. Бола эса пичоқ билан ҳужум қилган.
Жиноий қидирув ходимлари 15 ёшли ўзбекистонлик йигитни қўлга олган. У қасддан баданга оғир шикаст етказишда гумон қилиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жўнатилган.