АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди

Статистикага кўра, автотранспорт воситаларининг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади.

'Ўзбекистонда автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди'ning rasmi

2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 4 миллион 900 мингтага етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.


Қайд этилишича, сўнгги бир йил давомида мамлакатда жисмоний шахслар тасарруфидаги автотранспорт воситалари сони қарийб 345 мингтага кўпайган.


Статистикага кўра, автотранспорт воситаларининг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади. Улар сони 4 миллион 552,3 мингтани ташкил қилган.
Шунингдек, мамлакатда 330,3 мингта юк автомобили, 7,5 мингта микроавтобус, 7,2 мингта махсус транспорт воситаси ҳамда 5,8 мингта автобус жисмоний шахслар номида рўйхатдан ўтган.


Шу тариқа, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари умумий сони 5 миллионлик маррага яқинлашган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди - Darakchi.uz