АсосийЖамият

Ўзбекистонда дарахтларни кесиш ва қасддан қуритганлик учун жарималар оширилмоқда

Сенат томонидан маъқулланган Қонун билан экологик тартибни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

'Ўзбекистонда дарахтларни кесиш ва қасддан қуритганлик учун жарималар оширилмоқда'ning rasmi

Сенатнинг эллик тўққизинчи ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бугунги кунда ноқонуний ов қилиш, браконерлик туфайли ҳайвонот ва наботот турлари сони тобора камайиб бормоқда. Амалдаги қонунчилигимизда жазо чораларининг енгиллиги эса браконерларга жуда қўл келмоқда.

Таклиф этилаётган Қонун билан амалдаги 2 та кодекс ва 2 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Жумладан, Жиноят кодексига ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, электр токини, портловчи, кимёвий моддаларни ёки биологик препаратларни қўллаган ҳолда ов қилиш ёхуд балиқ овлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача жарима белгиланмоқда ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинмоқда, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Оғирлаштирувчи ҳолатларда қўшимча жазо сифатида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси ҳам киритилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузганлик учун кўзда тутилган жарималар миқдори икки бараварга оширилмоқда.

Кимёвий, биологик ва бактериологик воситалардан фойдаланган ҳолда, шунингдек, бинолар, иншоотлар ёки бошқа обектларни қуриш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ёхуд ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш ҳамда капитал таъмирлаш вақтида дарахтларга, буталарга ёки бошқа ўсимликларга қасддан шикаст етказиш, пайҳон ва нобуд қилиш ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик белгиланиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 бараваридан 50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 60  бараваридан 75 бараваригача жарима назарда тутилмоқда.

Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузганлик, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик эса 2 бараварга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Экология давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача жарима белгиланмоқда.

 “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар нормалари ўзаро мувофиқлаштирилиб, ушбу қонунлардаги ов қуроли, шу жумладан балиқ овлаш қуроли билан боғлиқ ҳуқуқий бўшлиқлар бартараф этилмоқда.

Қайд этилганидек, Қонуннинг қабул қилиниши ноқонуний ов қилиш ҳолатларининг олдини олиш орқали биологик ресурсларни муҳофаза қилишга, дарахт ва буталар нобуд қилинишининг олдини олишга, давлат экологик назорати институти самарадорлигини оширишга, мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурсларни кафолатланган ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Газ "заправкалари" фаолиятига чекловлар киритилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 21:17

    Газ "заправкалари" фаолиятига чекловлар киритилади

    Энергетика вазирлиги чекловлар қисқа муддатга ўрнатилганлигини маълум қилмоқда.

    'Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 15:47

    Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очилади

    Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.

    'Энди уй қамоғидаги шахслар учун электрон браслет жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 11:13

    Энди уй қамоғидаги шахслар учун электрон браслет жорий этилади

    Тартиб 2025 йил 1 январдан бошлаб амалиётга босқичма-босқич жорий этилади.

    'Озарбайжонда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 09:54

    Озарбайжонда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди

    Ҳеч қандай ҳужжатлари ва маблағи бўлмаган фуқаро элчихонага мурожаат қилган.

    'Бугун 6 та вилоятда қор ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 08:12

    Бугун 6 та вилоятда қор ёғиши кутилмоқда

    Республикада 8 даражагача совуқ бўлади.

    'Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 08.12.2024 19:57

    Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    "Tracker-2", "Matiz" ва автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда жабрланганлар шифохонага олиб кетилган.