АсосийЖамият

Қурилиш саноатида бешта йирик лойиҳа амалга оширилади

Қурилиш материалларининг саноати учун ҳам катта имкониятлар яратилди.

'Қурилиш саноатида бешта йирик лойиҳа амалга оширилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябр куни қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш юзасидан тақдимот билан танишди

Сўнгги саккиз йилда мамлакатимиз аҳолиси 6 миллион нафарга кўпайди. Шунга мос равишда янги уйлар, йўллар ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш кўлами кенгайиб бормоқда. Ўтган даврда 210 миллион квадрат метр турар ва нотурар жойлар фойдаланишга топширилди. Аҳоли учун 565 мингта, аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп хонадон қурилди. 

Қурилиш материалларининг саноати учун ҳам катта имкониятлар яратилди. Унинг ҳажми сўнгги саккиз йилда 4 баробар ўсиб, жорий йилда 53 триллион сўмга, экспорти эса 1,1 миллиард долларга етиши кутилмоқда. 

Энг муҳими, бу тармоқ Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларининг илгари саноати бўлмаган туманларида иш ўрни ва даромад манбаи яратадиган катта “драйвер” соҳага айланди. 

Шу билан бирга, соҳада маҳсулотлар сифати ва стандартларга риоя этиш, логистика масалалари, янги бозорларга чиқиш билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётгани қайд этилди. 

Жумладан, ПВХ-қувур, фитинглар, пардозбоп тош ва қурилиш ойнаси ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар мавжуд бўлса-да, 2024 йилда ушбу маҳсулотлар катта ҳажмда импорт қилингани кўрсатиб ўтилди. 

Тақдимотда келгусидаги асосий режалар баён қилинди. 

Хусусан, тармоқда 2,4 миллиард долларлик 112 та лойиҳани амалга ошириш, улар орқали 13,5 мингта иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Стратегик аҳамиятга эга 110 миллион долларлик яна 5 та йирик лойиҳа амалга оширилади. Келгуси йилларда лойиҳалар портфельини 3,5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди. 

Президентимиз бу лойиҳалар ҳар бир вилоят ва туманнинг мавжуд захиралари, хомашё базаси ва логистика имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиши зарурлигини таъкидлади. 

Қўшни мамлакатларда 4 миллиард доллардан зиёд қурилиш материаллари бозори бор. Бундан ташқари, 26 мамлакатга 9 та маҳсулот экспортини кескин кўпайтириш имкони мавжуд. 

Мутасаддиларга ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт имкониятларини тўлиқ ишга солиб, ташқи бозорларга чиқишни фаоллаштириш, экспортбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтириш топширилди. 

 Тақдимотда каолин захираларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам ўрганилди. Юртимизда 1 миллиард тоннадан ортиқ каолин бўлишига қарамай, ҳар йили миллионлаб долларлик чинни импорт қилинаётгани қайд этилди. Шу боис, келгуси йилда каолинни чуқур қайта ишлаш бўйича 515 миллион долларлик 40 та лойиҳани амалга ошириш ва 460 нафар мутахассис тайёрлаш режалаштирилган. 

Тармоқда энергия самарадорлигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Бугунги кунгача 34 та корхонада энергия аудитининг ўтказилиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ёқилғи миқдорининг камайишига эришилди. 

Бу ишларни тизимли давом эттириб, ишлаб чиқарилаётган энергия тежовчи маҳсулотларнинг турини кенгайтириш, қурилишда фойдаланиладиган энергия тежамкор ва экологик маҳсулотларнинг улушини келгуси йили 25 фоизга, 2030 йилга қадар эса 35 фоизгача етказиш вазифаси қўйилди. 

Маҳсулот сифати ва хавфсизлигини оширишда илм-фаннинг ўрни муҳимлиги, олимларимизнинг салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. 

Бу борада Тошкент кимё-технология институти билан ҳамкорликда 4 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда, Германия, Корея ва Туркиядан олимлар жалб этилган. Амалиёт ва фан интеграциясини кучайтириш доирасида келгуси йилдан қурилиш материаллари йўналишидаги илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун 30 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланди. 

Корхоналарда рақамли бошқарув ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали таннархни 5-10 фоизга қисқартириш мумкинлиги таъкидланди. Бундай тизимлар жорий этиладиган корхоналарни кўпайтириш мақсадида икки йил давомида 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида қурилиш материаллари соҳаси ҳам халқаро талабларга мослаштирилмоқда. Ўтган даврда бу борада 125 та халқаро стандарт қабул қилинди. 2026 йилда буни 166 тага етказиш муҳимлиги қайд этилди. 

Президентимиз белгиланган режаларни амалга ошириш, юқори сифатли ва халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бен Кингсли ислом цивилизацияси даҳолари ҳақида бутун дунёга сўзлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:58

    Бен Кингсли ислом цивилизацияси даҳолари ҳақида бутун дунёга сўзлайди

    Euronews, BBC ва CNN халқаро телеканаллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида “Оскар” мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирокида суратга олинган роликлар намойишини бошлади.

    'Ўзбекистондан чиқишда ҚҚСни нақд қайтариш тизими жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:06

    Ўзбекистондан чиқишда ҚҚСни нақд қайтариш тизими жорий этилади

    2026 йилдан чет эллик сайёҳлар харид қилиб кетган товарлар учун тўланган солиқни нақд пулда қайтариб олиши мумкин бўлади.

    'Юнусободда боғни “йўқ” деб кўрсатган экология бўлими раҳбари жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:29

    Юнусободда боғни “йўқ” деб кўрсатган экология бўлими раҳбари жазоланди

    Тумандаги “Адолат” маҳалласидаги боғ бўйича нотўғри билдирги бергани учун экология бўлими бошлиғига ҳайфсан ва 30 фоизлик жарима қўлланди.

    'Президент Мираббос Мирзааҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:31

    Президент Мираббос Мирзааҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, машҳур режиссёр ва телебошловчи Мираббос Мирзааҳмедов 84 ёшида вафот этди.

    'Синдоров ва Ёқуббоев Жаҳон кубоги ярим финалига йўл олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Синдоров ва Ёқуббоев Жаҳон кубоги ярим финалига йўл олди

    Гоада ўтаётган FIDE Жаҳон кубоги–2025 чорак финалида Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Ёқуббоев рақибларини мағлуб этди ва тарихда илк бор икки ўзбек шахматчиси бир вақтнинг ўзида ярим финалга чиқди.

    'Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар қўлга олинди

    ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро вилоятида 343 грамм симобни 35 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган икки фуқаро қўлга олинди.