АсосийЖамият

Ўзбекистондан чиқишда ҚҚСни нақд қайтариш тизими жорий этилади

2026 йилдан чет эллик сайёҳлар харид қилиб кетган товарлар учун тўланган солиқни нақд пулда қайтариб олиши мумкин бўлади.

'Ўзбекистондан чиқишда ҚҚСни нақд қайтариш тизими жорий этилади'ning rasmi

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган навбатдаги енгилликлар тасдиқланди.

2026 йил 1 февралдан бошлаб, мамлакатимизга келган хорижий фуқаролар Ўзбекистондан чиқиб кетар экан, ўзлари харид қилган товарлар учун тўланган қўшимча қиймат солиғини истакка кўра нақд пул кўринишида қайтариб олиш имкониятига эга бўлади.

Маълум қилинишича, бу тизим туризм соҳасидаги рақобатбардошликни ошириш, сайёҳлар учун қулай шарт-шароит яратиш ва мамлакат иқтисодиётига қўшимча импульс беришни мақсад қилади.

Президент томонидан туризмни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби ташаббуслар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва соҳани стратегик тармоқ сифатида янада кучайтиришга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар