АсосийЖамият

Юнусободда боғни “йўқ” деб кўрсатган экология бўлими раҳбари жазоланди

Тумандаги “Адолат” маҳалласидаги боғ бўйича нотўғри билдирги бергани учун экология бўлими бошлиғига ҳайфсан ва 30 фоизлик жарима қўлланди.

'Юнусободда боғни “йўқ” деб кўрсатган экология бўлими раҳбари жазоланди'ning rasmi

Юнусобод тумани 4-мавзе “Адолат” маҳалласидаги ер майдони ҳақида берилган нотўғри маълумот юзасидан Экология вазирлиги томонидан бир ой аввал хизмат текшируви тайинланган эди. “Дарё” ихтиёрида мавжуд ҳужжатга кўра, текширув натижасида туман экология бўлими бошлиғи X. Абдурасулов интизомий жавобгарликка тортилди.

Маълум бўлишича, АҚШ элчихонаси билан чегарадош ушбу майдон 2015–2016 йилларда фуқаролар ташаббуси билан ҳашар йўлида боғга айлантирилган. Қаровсиз ер саноат чиқиндиларидан тозаланган, 350 та юк машинасида тупроқ тўкилган ва тахминан 1500 та манзарали хамда мевали кўчатлар экилган.

2025 йил 24 январда туман Экология бўлими томонидан амалга оширилган хатловда боғдаги 850 га яқин дарахт “Яшил боғ” платформасига киритилган.

Шунга қарамай, орадан бир ой ўтиб — 6 март куни — бўлим бошлиғи X. Абдурасулов Тошкент шаҳар экология бошқармасига ушбу ер “бўш” экани, дарахтлар мавжуд эмаслиги ҳақида ижобий хулоса тақдим этган. Мазкур хулоса асосида майдон аукцион савдоларига чиқарилган.

Хизмат текшируви якунларига кўра, X. Абдурасуловга ҳайфсан эълон қилинди ва ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистондан чиқишда ҚҚСни нақд қайтариш тизими жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:06

    Ўзбекистондан чиқишда ҚҚСни нақд қайтариш тизими жорий этилади

    2026 йилдан чет эллик сайёҳлар харид қилиб кетган товарлар учун тўланган солиқни нақд пулда қайтариб олиши мумкин бўлади.

    'Президент Мираббос Мирзааҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:31

    Президент Мираббос Мирзааҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, машҳур режиссёр ва телебошловчи Мираббос Мирзааҳмедов 84 ёшида вафот этди.

    'Синдоров ва Ёқуббоев Жаҳон кубоги ярим финалига йўл олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Синдоров ва Ёқуббоев Жаҳон кубоги ярим финалига йўл олди

    Гоада ўтаётган FIDE Жаҳон кубоги–2025 чорак финалида Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Ёқуббоев рақибларини мағлуб этди ва тарихда илк бор икки ўзбек шахматчиси бир вақтнинг ўзида ярим финалга чиқди.

    'Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар қўлга олинди

    ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро вилоятида 343 грамм симобни 35 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган икки фуқаро қўлга олинди.

    '“Оталар сўзи” бошловчиси вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:26

    “Оталар сўзи” бошловчиси вафот этди

    Бу ҳақда журналист Севдо Ниёзова ўзининг Facebook саҳифасида ёзди.

    'Россияда одам ўлдирган ўзбекистонликка 1 йил шартли жазо тайинланди'ning rasmi

    Жамият 19.11.2025 19:56

    Россияда одам ўлдирган ўзбекистонликка 1 йил шартли жазо тайинланди

    Москва вилоятида кар-соқов эркакни калтаклаб ўлдирган ўзбекистонлик мигрант енгиллатилган айблов асосида 1 йил шартли жазо олди.