АсосийЖамият

Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган 8 та завод қурилади

Йилига 4,7 млн тоннадан ортиқ чиқиндини ёқиш орқали 2,1 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

'Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган 8 та завод қурилади'ning rasmi

Сал аввал Президент Шавкат Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари тақдимоти билан танишган эди.

Шу куни давлат раҳбари томонидан лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамиятига алоҳида урғу берилиб, «Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири. Ер-сувларимизнинг яроқлилиги ҳам, аҳоли саломатлиги ҳам, ҳаво тозалигию энергетика барқарорлиги ҳам шу соҳага боғлиқ. Чиқиндилар тўғри тўпланиб, кўпроқ қайта ишланса, экологик мувозанат яхшиланади, табиат тоза бўлади, жамият ўзгаради», – дея таъкидланганди.

Ўзбекистон Республикаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликларининг жами 6 та йирик компания ўртасида қўшма ривожлантириш шартномалари имзоланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, умумий қиймати 1,28 млрд АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳалар натижасида қаттиқ маиший чиқиндилардан оқилона фойдаланиш таъминланади. Йилига 4,7 млн тоннадан ортиқ чиқиндини ёқиш орқали 2,1 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, полигонлар сони беш баробарга қисқартиришига эришилади. 97 млнАҚШ доллари қийматидаги электр энергияси сотилади. Шунингдек, булар орқали 152 млн метр куб табиий газ иқтисод қилинади ҳамда 2,4 млнтонна иссиқхона газлари камаяди. 1 минг 200 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳалар 2025-2027 йилларда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкентвилоятлари ва Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар