1

17 ёшли қизларнинг саволларига мутахассис жавоби

САЛОМАТЛИК 05.12.2016, 11:32
Теглар: Саломатлик, Савол-жавоб, Қиз
17 ёшли қизларнинг саволларига мутахассис жавоби

Олий тоифали акушер-гинеколог Маҳмуда Имомқулова саволларга жавоб беради.

Мен балоғатга етган бўлсам-да ханузгача ҳайз кўрмаяпман, нима учун шундай?                                                                                                                                                                                                              З.К.

— Зудлик билан шифокор эндикронологга кўриниб тўлиқ тиббий текширувдан ўтишингиз зарур. Чунки баъзан эндокрин безлари (қалқонсимон, гипофиз, буйрак усти безлари) ишининг ишдан чиқиши, жинсий гормонлар етишмаслиги, бачадондаги турли нуқсонлар, масалан қиз бола бачадонсиз туҚилган бўлса (гипоплазия)  ёки тухумдон фаолиятининг сусайиши ҳайз кўрмасликка олиб келади. Асосий сабаб аниқлангандан кейин ўтказилган  даволаш ишлари албатта наф беради.

*   *   *

— Ҳайз пайтида ишлатиладиган таглик (прокладка) ва тампонларнинг зарари ҳам бор деб эшитганман. Шу ростми?

Зиёда

— Қизлар учун мўлжалланган прокладкаларнинг хеч бир зарарли томони йўқ, чунки улар гигиеник талабларга тўла жавоб беради. Бироқ, тампонлар қин ичига қўйилиши сабабли, улардан қиз боланинг фойдаланиши тавсия этилмайди.

*   *   *

“Ёмон” касаллик юқтиришдан қўрқиб яшайман. Улар чиндан хам хавфлимикин? Қандай сақланиш керак?

Нодира

Ҳозирча жинсий йўл билан юқадиган касалликларнинг 20 дан ортиқ тури маълум. Масалан, заҳм (сифилис), ОИТС (СПИД), сўзак (гонорея), трихомоноз, хламидиоз, жинсий аъзолар герпеси сингарилар айниқса кўп учрайди. Бу хасталикларни юқтирган қиз-жувонлар ўз вақтида даволанмаса, дарднинг оғир асоратларидан қийналишади.Чунки бу касалликлар туфайли жинсий аъзоларда яллиғланиш кучайиб, у пешоб йўллари орқали қорин бўшлиғига тарқалади, кейинчалик эса бепуштликни келтириб чиқаради. Касалликни юқтирмаслик учун тасодифий жинсий алоқадан сақланиш керак. Шунингдек, поликлиникаларда ташхисга деб қон топширганда,  умумий хожатхоналардан фойдаланганда ва кўпчилик чўмиладиган ҳаммом ёки сауналарга борганда касаллик юқмаслиги учун эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим. Жинсий хасталиклар юқишидан сақланишда тозаликка риоя қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

*   *   *

— Спорт машқларини бажариш қизлик пардасига зиён етказмайдими?

С.Н

— Қизлар спортнинг барча тури билан бемалол шуғулланишлари мумкин. Лекин жуда узоқ масофага сакрашда эҳтиёт бўлган маъқул. Агар қиз бола спорт билан шуғулланаётганда тасодифан йиқилиб жароҳат олса ёки оёқлари орасига бирор жисм кириб, қин шикастланса қизлик пардаси йиртилиши мумкин. Жинсий аъзоси шикастланган холларда қизлар гинеколог шифокор текширувидан ўтишлари муҳим.

ГУЛЖАМИЛА ёзиб олди

 

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Тошкентда қиз севгилисини пичоқлади, омон қолган йигит ҳали ҳам унга уйланиш ниятида (видео)

16.12.2019, 11:35

Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...
Косонда жонига қасд қилган ўқувчи қизнинг сумкасидан хайрлашув мактуби чиққанмиди?

14.12.2019, 20:26

Косон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик....
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1