АсосийЖамият

Алкогол маҳсулотларини лицензиясиз ишлаб чиқариш жавобгарликка сабаб бўлади

Ваколатли органни хабардор этмасдан бу турдаги фаолиятларни олиб бориш БҲМнинг 300 баробари миқдорида жаримага сабаб бўлади.

'Алкогол маҳсулотларини лицензиясиз ишлаб чиқариш жавобгарликка сабаб бўлади'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан лицензиялаш, акциз солиғи тўловини ўз вақтида амалга  ошириш ҳамда сифатли алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига асосан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва муомалага киритишда лицензиясиз, рухсат этиш ҳусусиятига эга ҳужжатсиз ҳамда ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланганлик учун юридик шахсларга қуйидаги жарима турлари қўлланилади:

➖истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда улгуржи савдоси фаолиятини лицензиясиз амалга оширганлик учун БҲМнинг 300 баробари миқдорида;

➖алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида ваколатли органни хабардор  этмасдан амалга оширганлик учун БҲМнинг 75 баробари миқдорида;

➖пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида ваколатли органни хабардор  этмасдан амалга оширганлик учун БҲМнинг 75 баробари миқдорида жарима.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 186-1-моддасида этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш юзасидан жавобгарлик белгиланган.

Маълумот учун: этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритиш ёки ишлаб чиқаришда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолатларига дуч келган тақдирингизда Инспекциянинг +(71) 202 86 90 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги йилнинг биринчи суткасида Ўзбекистонда 1641 нафар чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    'Бугун ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:30

    Бугун ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.

    'Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 18:55

    Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади

    Ўтган йилда газ ва ток нархи кескин ўсгани инфляцияни 3,6 фоизга ошириб юборган.

    'Ким Чен Ин Путинни “энг яқин дўст” деб атади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 14:10

    Ким Чен Ин Путинни “энг яқин дўст” деб атади

    Ким Чен Ин Путинга Украинага қарши урушда ғалаба тилади.

    'Тошкентга 3 та янги метро поезди олиб келинди'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 14:06

    Тошкентга 3 та янги метро поезди олиб келинди

    Улар техник синовдан сўнг иш бошлайди.