АсосийДУНË

Россия Visa ва Mastercard карталарини муомаладан чиқармоқчи

Бу эса Россия банклари учун Visa ва Mastercard карталари билан ишлашни иқтисодий жиҳатдан манфаатсиз қилиб қўяди.

'Россия Visa ва Mastercard карталарини муомаладан чиқармоқчи'ning rasmi

Россияда Visa ва Mastercard карталарини босқичма-босқич муомаладан чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакатдаги барча ички тўловларни қайта ишлайдиган Миллий тўлов карталари тизими маълум қилди.

Маълум қилинишича, ушбу мақсадда халқаро тўлов тизимлари карталари учун банклараро комиссия ставкалари босқичма-босқич пасайтирилади. Хусусан, 2027 йил бошидан комиссия миқдорини 1 фоизгача тушириш, 2028 йилдан эса уни тўлиқ бекор қилиш режалаштирилган.

Бу эса Россия банклари учун Visa ва Mastercard карталари билан ишлашни иқтисодий жиҳатдан манфаатсиз қилиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, Украинадаги уруш бошланганидан кейин Visa ва Mastercard Россия бозорини тарк этган, шундан сўнг мамлакат банклари мазкур карталарнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уларни муддатсиз қилиш амалиётини жорий этганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украина дронлари Москва осмонини безовта қилмоқда'ning rasmi

    ДУНË Бугун 10:55

    'Хоразмда ҳоким ёрдамчиси ўқишга киритиш учун 1400 доллар сўраган вақтида ушланди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 10:46

    'Трамп Ҳиндистонга ташриф буюришга ваъда берди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 06:01

    Трамп Ҳиндистонга ташриф буюришга ваъда берди

    Трамп журналистлар билан мулоқотда Нарендра Модини "қаттиқ музокарачи" деб атади ва яқин келажакда Ҳиндистонга бориш нияти борлигини билдирди.

    'Техасда автомагистралга қулаган самолётда камида бир киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 17.06.2026 10:46

    Техасда автомагистралга қулаган самолётда камида бир киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса вақтида қутқарув ишларида иштирок этган айрим полициячилар ва ўт ўчирувчилар тутундан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

    'Ўзбекистон минтақанинг асосий инвестиция майдонига айланмоқда — Тошкент форумида рекорд даражада иштирок қайд этилди'ning rasmi

    ДУНË 17.06.2026 08:59

    'Бразилияда роуп-жампинг пайтида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 15.06.2026 14:37

    Бразилияда роуп-жампинг пайтида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди

    Бразилиянинг Сан-Паулу штатида жойлашган Лимейра шаҳридаги роуп-жампинг аттракциони фожиа билан якунланди.