АсосийЖАМИЯТ

Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Олий суди раиси Бахтиёр Исломов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У мазкур вазифада 2022 йил августида иш бошлаган эди.

'Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда тегишли қарор қабул қилингани маълум бўлди.

Маълумот учун, Бахтиёр Исломов 2022 йил август ойида Олий Мажлис Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлисида Олий суд раиси этиб сайланган эди.

У меҳнат фаолияти давомида Фарғона ва Тошкент вилоятларида судья сифатида ишлаган. Шунингдек, 2020 йил ноябрига қадар жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига раислик қилган.

2020 йилда Президент Администрациясида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Исломов, кейинчалик Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ундан аввал Олий суд раиси лавозимида Козимжон Комилов ишлаб келган ва у саломатлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ўз хоҳишига биноан лавозимидан озод этилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:09

    Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан "Меҳр ва мурувват" жамоат фонди раиси Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

    'Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:59

    Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди

    Унда иқтисодиёт, инфратузилма, инновациялар, таълим ҳамда бизнес учун қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    'Ўзбекистонда уч ойда ҳаво транспортидан 2,3 миллион нафар йўловчи фойдаланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:52

    Ўзбекистонда уч ойда ҳаво транспортидан 2,3 миллион нафар йўловчи фойдаланди

    2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали қарийб 2,3 миллион нафар йўловчи ташилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга кўп.

    'Amazon Leo Ўзбекистонда сунъий йўлдош интернетини йўлга қўяди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:08

    Amazon Leo Ўзбекистонда сунъий йўлдош интернетини йўлга қўяди

    Қайд этилишича, ҳужжат V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланган.

    'Мирзиёев ва Штайнмайер Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 17.06.2026 15:47

    Мирзиёев ва Штайнмайер Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди

    Германиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми 2025 йилда 2 миллиард долларга етгани таъкидланди.

    'Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 17.06.2026 14:44

    Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилиши мумкин

    Шикмаматов Google компанияси билан ҳамкорликни кучайтириш ва Қирғизистонни халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш орқали мамлакат фойдаланувчилари учун YouTube монетизациясини ишга тушириш мумкинлигини қайд этди.