АсосийЖамият

Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарларни қоплаб бериш режалаштирилмоқда

Автобус йўналишларида етказилган зарарни қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

'Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарларни қоплаб бериш режалаштирилмоқда'ning rasmi

30 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро мунтазам зарарли автобус йўналишларида етказилган зарарни қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламент қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро мунтазам норентабель автобус йўналишларидаги харажатларни компенсация қилиш;
  • харажатларни қоплаш учун аризаларни кўриб чиқиш;
  • зарарли автобус ташишлари учун субсидиялар бериш.

Тижорат асосида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи ва лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида 30 фоизгача зарар билан ишлайдиган автобус йўналишлари зарарли ҳисобланади (Тошкент шаҳри бундан мустасно).

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, ҳудудий бошқармалар томонидан зарарли автобус йўналишлари реестри юритилади. 2025 йил 1 февралдан бошлаб, субсидия олиш бўйича давлат хизматини олиш учун ташувчи ЯИДХП орқали зарур ҳужжатлар билан мурожаат қилади.

Масъул органлар 5 кун ичида қарор қабул қилади. Ушбу хизмат бепул кўрсатилади. Субсидия беришни белгиланмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 4 ноябрдан кучга кирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:04

    Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади

    Президент ёшларни спортга жалб этишга оид тақдимот билан танишди.

    'Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:55

    '“Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:34

    “Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди

    "Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

    'Минглаб оилаларнинг турмуш шароити яхшиланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:51

    Минглаб оилаларнинг турмуш шароити яхшиланмоқда

    Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Қуйичирчиқ ҳамда Юқоричирчиқ туманларидаги 246 та маҳаллада хонадонбай ишларни амалга оширмоқда.

    'Тошкентдаги иккита машҳур меҳмонхона сотиб олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    Тошкентдаги иккита машҳур меҳмонхона сотиб олинди

    Меҳмонхоналардан бири сотиб олган мижоз 14,7 млн. Евро миқдоридаги кредит қарздорлигини ҳам бўйнига олган.

    'Бўкада 19 ёшли ҳомиладор аёл шифохонада вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:58

    Бўкада 19 ёшли ҳомиладор аёл шифохонада вафот этди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда аёл шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича расмий сабаблари айтилди.