АсосийМаданият

Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзбек тилида битилган қўлёзма топилди

Бу ҳақда Тожикистон миллий университети профессори, филология фанлари доктори, Навоийшунос олим Бадриддин Мақсудов ўз маърузасида маълум қилди.

'Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзбек тилида битилган қўлёзма топилди'ning rasmi

“Шарқ Ренессанслари фонемени: салтанатлар, динлар, шахслар, кашфиётлар" — Ўзбекистондаги халқаро маданий мерос ҳафталигида буюк соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган энг эски қўлёзма ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси, Тожикистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори, Навоийшунос олим Бадриддин Мақсудов анжумандаги маърузасида маълум қилди.

Олимнинг айтишича, “Маноқиби Амир Темур Соҳибқирон” деб номланган бу китоб Амир Темур ҳақида ёзилган ва шу пайтга қадар етиб келган туркий қўлёзмаларнинг ҳозирча энг қадимийси бўлиши мумкин.

Маълумки, Амир Темур ҳақида айни пайтга қадар ўнлаб, илмий, тарихий ва бадиий асарлар яратилган. Улар қаторида Амир Темурнинг ўзига нисбат бериладиган “Темур тузуклари”, Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”, Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома”, Мирхонд ва Хондамирнинг “Равзатус-сафо”, Ибн Арабшоҳнинг “Ажойиб ул-мақдур фий навоиби Таймур”, Руи Гонзалес Клавихонинг “Амир Темур саройига саёҳат кундалиги” сингари ўнлаб асарларни қайд этиб ўтиш мумкин.

Амир Темур ҳақида ўз даврида ҳам, ундан кейин ҳам туркий тилда кўплаб асарлар яратилган бўлиши мумкин. Бизга қадар етиб келган ҳужжатлар орасида Амир Темурнинг туркий тилда битилган ёрлиқлари ҳам мавжуд.

Душанбеда топилган китобнинг хотимасида ҳижрий 1027 йил ражаб ойи санаси қайд этилган. Бу 1618 йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келади. Бу асарнинг кўчирилган санасидир, асарнинг ўзи ундан ҳам аввал ёзилган бўлиши мумкин. Чунки, қўлёзманинг колофонидаги мана бу байт дастхат муаллифга эмас, котибга тегишли эканини билдиради:

Гарчи лойиқ нист ин хат дар китоб

Лек аз бекори кардан беҳтар аст.

(Гарчи бу хат ушбу китобга муносиб бўлмаса-да, лек бекорчиликдан яхшироқ)

Шундан келиб чиқсак, бу китоб 1618 йилда эмас, балки ундан ҳам аввалроқ ёзилган, деган хулосага бориш мумкин. Олимлар китоб муқаддимасидан муаллиф ва у яшаган даврдаги ҳукмдор номини ҳам аниқлашга муваффақ бўлишди.

Бу асарнинг бир қанча нусхалари Тошкентда ҳам сақланади. Хусусан, “Оғози достони Амир Темур Кўрагон” деб қайд қилинган қўлёзма айни пайтда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида сақланмоқда. 112 варақдан иборат бу қўлёзма Муҳаммадхожа ибн Жаъфархожа асарининг кейинги даврларда кўчирилган нусхаси бўлиши мумкин.

"Маноқиби Амир Темур Соҳибқирон" китоби тарихий маълумотлардан кўра кўпроқ халқ орасида кенг тарқалган афсона ва ривоятларга асосланган. Буни асарда Амир Темур даврида яшамаган бир қатор тарихий шахсларнинг унга замондош қилиб кўрсатилганидан билиш мумкин. Шунингдек, Амир Темурнинг туғилиши, жанг манзаралари, шайхларнинг кароматлари халқ китобларидаги мўъжизакор ҳаракатларни йодга солади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари томонидан Душанбедан топилган бу ноёб қўлёзманинг нусхасини таниқли тарихчи ва манбашунос олимларимиз ёрдамида чуқур тадқиқ этиш ҳамда келгусида ушбу қўлёзманинг факсимиле нусхаси ва жорий алифбодаги матнини чоп этиш режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ватанимни соғиндим…”'ning rasmi

    Маданият 20.11.2024 21:17

    “Ватанимни соғиндим…”

    Москва шаҳридаги Кремль саройида “Вечер звезды Узбекистана” номли концерт дастури бўлиб ўтди.

    'Туркияда Али Қушчи вафотининг 550 йиллиги нишонланмоқда'ning rasmi

    Маданият 19.11.2024 23:29

    Туркияда Али Қушчи вафотининг 550 йиллиги нишонланмоқда

    Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

    'Москвада Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида қўмита йиғилиши бўлиб ўтди (фоторепортаж)'ning rasmi

    Маданият 18.11.2024 22:50

    Москвада Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида қўмита йиғилиши бўлиб ўтди (фоторепортаж)

    Россиянинг Москва шаҳрида Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида маданият бўйича тўртинчи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Россиялик таниқли санъаткорлар Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Маданият 18.11.2024 19:02

    Россиялик таниқли санъаткорлар Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

    Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги фармонни имзолади. Шунингдек, Владимир Путин Фарруҳ Зокиров ва Севара Назархонни "Дўстлик" ордени билан тақдирлади.

    '9 ойда Ўзбекистондаги музейларга 3 млн.дан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрди'ning rasmi

    Маданият 15.11.2024 11:37

    'Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади'ning rasmi

    Маданият 11.11.2024 18:17

    Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади

    Медиа маҳсулотларида давлат сиёсати, давлат рамзларига зид, ахлоқсизлик, беҳаёликни тарғиб этувчи ҳолатлар мавжуд ёки йўқлиги ўрганиб борилади.