АсосийДунё

Туркия президенти Сурия бўлиниб кетишига йўл қўймаслигини айтди

Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон душанба куни Туркия ҳукумати Суриянинг бўлиниб кетишига йўл қўймаслиги ва агар бундай хавф пайдо бўлса, зудлик билан зарурий чораларни кўришга тайёр эканини билдирди.

'Туркия президенти Сурия бўлиниб кетишига йўл қўймаслигини айтди'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон душанба куни Туркия ҳукумати Суриянинг бўлиниб кетишига йўл қўймаслиги ва агар бундай хавф пайдо бўлса, зудлик билан зарурий чораларни кўришга тайёр эканини билдирди.

“Биз Суриянинг яхлитлигига таҳдид соладиган ҳар қандай ҳаракатни қабул қила олмаймиз. Агар шундай хавфни кўрсак, зудлик билан зарур қадамларни ташлаймиз,” — деди Эрдўғон матбуот анжуманида.

Айни кунларда Туркия Сурия тепасига келган Ҳайъати Таҳрир аш-Шомни (HTS) қўллаб-қувватламоқда, бу эса Анқарага мамлакатнинг келажакдаги раҳбарларига таъсир ўтказиш имконини беради. Шу билан бирга, Туркия узоқ вақтдан бери Суриядаги курд қўшинларини Туркия хавфсизлиги учун таҳдид деб ҳисоблаб келади. 

Курдлар назоратидаги ҳудудларда хавфсизликни Қуролли Сурия Демократик Кучлари таъминлайди, унинг таркибида Халқни ҳимоя қилиш кучлари (YPG) ҳам бор. Туркия YPGни террорчилик ташкилоти сифатида таснифлайди ва уни 1980 йиллардан бери Туркияда фаолият юритаётган Курдистон ишчилар партияси билан алоқдор деб ҳисоблайди.

“Террор ва зўравонликни танлаганларни кутаётган ягона тақдир — қуроллари билан бирга ерга кўмилиш бўлади. Мен буни очиқча айтаман: бунга ҳеч қандай куч тўсқинлик қила олмайди,” — деди Эрдўғон.

Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан душанба куни Суриядаги YPGнинг йўқ қилиниши “яқин кунларда” амалга оширилишини маълум қилди ва расмий Анқара ушбу террорчилик гуруҳининг мамлакатда фаолият юритишига йўл қўймаслигини таъкидлади. 

Таъкидлаш керак, Сурияда курд террорчилари ягона хавотирли омил эмас. Башар Асад ҳокимиятдан четлатилгандан сўнг, Исроил Сурия ҳудудига юзлаб ҳаво ҳужумларини амалга оширди ва 1974 йилги “Тинчлик келишуви” натижасида яратилган демилитаризацияланган буфер ҳудудини босиб олди. Танқидчилар Исроилни мазкур келишувни бузишда ва чегара ҳудудларида назоратни кенгайтиришга уринишда айбламоқда.

                                                                                                                                   Абдуллоҳ Саййид 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Парранда гриппи эпидемияга айланадими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:24

    Парранда гриппи эпидемияга айланадими?

    АҚШда парранда гриппидан илк бемор ўлими кузатилиши кенг шов-шув бўлгач, ЖССТ хулосаларни эълон қилди.

    'Трамп Канаданинг АҚШга қўшилган харитасини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 17:34

    Трамп Канаданинг АҚШга қўшилган харитасини эълон қилди

    Суратда Америка Қўшма Штатлари ва Канада ҳудуди Америка байроғига бўялган.

    '"Aмерикани Илон Маскдан ҳимоя қилинг"'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 17:07

    "Aмерикани Илон Маскдан ҳимоя қилинг"

    Миллиардер гиёҳванд моддаларни кўп истеъмол қилиш натижасида ақлдан озганлиги айтилмоқда.

    'Франциянинг собиқ президентига қарши янги суд иши бошланди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 16:59

    Франциянинг собиқ президентига қарши янги суд иши бошланди

    Унга ноқонуний йўллар билан сайлов кампаниясини молиялаштириш, давлат маблағларини ўзлаштириш ва жиноий гуруҳ фаолиятида иштирок этиш каби жиддий жиноятлар қўйилди.

    'Ўзбекистон ноябрда олтиннинг дунёдаги иккинчи йирик харидорига айланди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 15:09

    Ўзбекистон ноябрда олтиннинг дунёдаги иккинчи йирик харидорига айланди

    Ўзбекистон Марказий банки ноябр ойида 9 тонна олтин сотиб олди ва ушбу қимматбаҳо металлни энг кўп харид қилган иккинчи давлат бўлди.

    'Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари чегарада учрашув ўтказди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 14:02

    Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари чегарада учрашув ўтказди

    Учрашувда "Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида"ги битимга ратификация ёрлиқлари алмашилгани қайд этилди.